Тарбия биз учун
Download 4.08 Mb.
|
47 моддаси буйича ҳужжат тайёрлаш (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шу м у н о с а б а т б и л а н, қ у й и д а гила р ни
2. Ўқувчиларнинг мактаб ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига
риоя қилмаганликлари бўйича: 1. Ота-оналар фарзандларини мактабга кийиниш маданиятига ва мактабнинг Низомида белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда келишларига жавобгарликни ошириш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатларига асосан улар тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-моддасида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши ушбу шахсларни базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Шу муносабат билан, қуйидагиларни амалга ошириш лозим: 1) Мактабнинг ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаган, менталитетимизга хос бўлмаган ҳолда кийиниб келган ўқувчиларнинг кундалигига танбеҳ ёзилади. 2) Агар кундаликка ёзилган танбеҳдан ўзига хулоса қилмаган ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга почта ёки куръер орқали огоҳлантириш хати юборилади. Шунингдек, яна бир нечта ҳолатларда ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаган, жумладан, мактабга келиб дарсларга кирмаган, педагогларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, ўқитувчиларнинг дарсларига фаол қаршилик қилган ҳолда ҳалақит қилиш, мактабга ўқув қуролларисиз келган, ўзи билан таъқиқланган буюмлар (психотроп моддалар, тиғ ва бошқа совуқ қуроллар билан) билан келганлиги аниқланган ҳолларда уларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга почта ёки куръер орқали огоҳлантириш хати юборилади. 3) Агар ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга юборилган огоҳлантириш хатларидан сўнг ўқувчида ижобий томонга ўзгариш бўлмаса мактаб директори ва инспектор-психолог томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси бўйича тегишли ҳужжатлар тайёрланади. Download 4.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling