Тарбия методлари ва уларнинг таснифи
Download 35.19 Kb.
|
Тарбия методлари ва уларнинг таснифи Тарбия методи (юнонча «методос» – йўл) тарбия мақсадига эришишнинг йўли; тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усуллари. Мактаб амалиётига татбиқ этилганда, методлар – бу тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усулларидир. Тарбиянинг мутлақо янги методларини яратишга биронта тарбиячининг кучи етмайди. Методларни такомиллаштириш муаммоси доимо мавжуд, ҳар бир тарбиячи ўзининг имкониятига кўра уни ҳал қилади, тарбия жараёнининг аниқ шарт-шароитларига мос равишда ўзининг хусусий қарашларини ифода этиш асосида умумий методикани бойитади. Методнинг ижобий ва салбийси бўлмайди, тарбия жараёнида маълум йўлни юқори даражадаги самарали ва самарасиз дея баҳолаш мумкин эмас. Методнинг самарадорлигини у қўлланилаётган шароит нуқати назаридан баҳолаш мумкин. Тарбия методларини мақсадга мувофиқ танлаш бир қатор омилларга боғлиқ. Халқ педагогикасида тарбия методлари. Халқ педагогикаси ўзбекона ахлоқ, одоб ва тарбиянинг барча қирраларини ўзида мужассамлаштирган. Халқ педагогикасида турлича тарбия методлари ҳамда воситаларидан фойдаланилади. Бу метод ва воситалар ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, кўп жиҳатлари билан илмий педагогикадан устунлик қилади. Бинобарин, ушбу методлар илмий педагогиканинг шаклланишига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Халқ педагогикасида қўлланилган хилма-хил тарбия методларини қуйидаги тарзда умумлаштириш мумкин. Тушунтириш (ҳикоя қилиш, ўргатиш). Машқлантириш (одатлантириш, машқ қилдириш). Намуна (маслаҳат бериш, узр сўраш, яхшиликлар ҳақида сўраш, ўрнак бўлиш). Насиҳат қилиш, ўгит (ундаш, кўндириш, илтимос қилиш, ёлвориш, тилак-истак билдириш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, оқ йўл тилаш ва ҳоказолар). Қоралаш ва жазо (таъкидлаш, таъна, гина, танбеҳ бериш, мажбур қилиш, койиш, айблаш, уялтириш, қўрқитиш, нафратланиш, онт- қасам ичириш, уриш, калтаклаш ва ҳоказолар). Download 35.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling