Тарбия тарбия
Download 22.34 Kb.
|
ТАРБИЯ
ТАРБИЯ ТАРБИЯ — шахсда муайян жисмоний, руҳий, ахлоқий, маънавий сифатларни шакллантиришга каратилган амалий педагогик жараён; инсоннинг жамиятда яшаши учун зарур бўлган хусусиятларга эга бўлишини таъминлаш йўлида кўриладиган чортадбирлар йигиндиси. Тарбия инсоннинг инсонлигини таъминлайдиган энг қад. ва абадий қадриятдир. Тарбия сиз алоҳида одам ҳам, кишилик жамияти ҳам мавжуд бўла олмайди. Чунки одам ва жамиятнинг мавжудлигини таъминлайдиган қадриятлар Тарбия туфайлигина бир авлоддан бошқасига ўтади. Педагогик адабиётларда «Тарбия» атамаси кенг ва тор маъноларда ишлатилади. Кенг маънода Тарбия инсон шахсини шакллантиришга, унинг жамият ишлаб чиқариш. и ва ижтимоий, маданий, маърифий ҳаётида фаол иштирокини таъминлашга каратилган барча таъсирлар, тадбирлар, ҳаракатлар, интилишлар йигиндисини англатади. Бундай тушунишда Тарбия фақат оила, мактаб, болалар ва ёшлар ташкилотларида олиб бориладиган тарбиявий ишларни эмас, балки бутун ижтимоий тузум, унинг етакчи гоялари, адабиёт, санъат, кино, радио, телевидение ва б. ни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, кенг маънодаги Тарбия тушунчаси ичига таълим ва маълумот олиш ҳам киради. Тор маънода Тарбия шахснинг жисмоний ривожи, дунёқараши, маънавийахлоқий қиёфаси, эстетик диди ўстирилишига йўналтирилган педагогик фаолиятни англатади. Буни оила ва тарбиявий муассасалар ҳамда жамоат ташкилотлари амалга оширади. Таълим ва маълумот олиш тор маънодаги Тарбия ичига кирмайди. Лекин ҳар қандай Тарбия таълим билан чамбарчас боғлиқ ҳолдагина мавжуд бўлади. Чунки таълим ва маълумот олиш жараёнида шахснинг факат билими кўпайибгина қолмай, балки ахлоқиймаънавий сифатлари қарор топиши ҳам тезлашади. Тарбия ҳар қандай жамият ва ҳар қандай мамлакат ҳаётида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ёш авлоднинг, умуман, жамият аъзоларининг Тарбияси билан етарлича шуғулланмаган мамлакат турғунлик ва инқирозга маҳкумдир. Негаки, ўсиши ва ривожланиши учун ҳар қандай жамиятда ҳам моддий ва маънавий бойликлар ишлаб чиқариш. тўхтовсиз равишда юксалиб бориши лозим. Бунинг учун ёш авлод моддий ва маънавий бойликлар етиштиришни аждодлари даражасида, улардан ҳам яхшироқ ишлаб чиқара билишлари керак. Ёш авлодда ана шундай моддий ва маънавий қобилиятларни шакллантира билиш учун эса, жамият узлуксиз равишда самарали фаолият кўрсатадиган тарбиявий интлар тизимига эга бўлиши лозим. Тарбия жамият тараққиётининг турли даврларида турлича изохдаб келинган. Шўро замонида ҳукмрон коммунистик мафкура Т. га синфий ва партиявий ҳодиса сифатида ёндашишни талаб этган. Шунинг учун ҳам синфий жамиятда Тарбия фақат синфий хусусиятга эга бўлади ва турли синфларнинг Тарбияси бир-бирига қарамақарши туради деган қараш қарор топган. Ҳолбуки, дунё илми, айниқса, Шарқ тарбияшунослиги ва ўзбек халқ пед. си тажрибаси Тарбиянинг синфий кўринишга эга эмаслигини исбот этди. Шунингдек, коммунистик мафкура тазйики туфайли Тарбияда ижтимоий муассасаларнинг ўрнига ортиқча баҳо берилди, бу жараёнда ирсий ва биологик хусусиятлар деярли хисобга олинмади. Шўролар пед. сида Тарбия оркали хар кандай одамни истаган ижтимоий киёфага солиш мумкин деган караш ҳукмрон бўлганлиги учун ҳам унинг шахсни шакллантиришдаги ўрнига ошиқча баҳо берилди. Тарбияланувчи шахсининг Тарбияга берилиш ёки берилмаслик хусусиятларининг ҳисобга олинмаслиги тарбиявий тадбирларга махлиё бўлишдек педагогик хатоликка олиб келди. Бунинг натижасида Тарбия мақсадсиз бўлиб қолди, тарбияланувчиларга алоҳида шахс сифатида эмас, исталган ижтимоий йўналишга солиниши мумкин бўлган қиёфасиз туда, оломон тарзида қараш карор топди, Бу ҳол Т. нинг самарасизлигига олиб келди. Чунки Тарбиянинг асосий объекта бўлмиш шахс ва унинг ўзига хослик жиҳатлари унутилган эди. Шўро педагогик тизимидаги камчиликларнинг илдизи, асосан, мана шу ёндашув тарзига бориб такалади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Тарбия ва унга боғлиқжараёнларга янги ҳамда соғлом педагогик тафаккурга таянган ҳолда ёндашув қарор топа бошлади. Уни изоҳлашда ғайриилмий синфийпартиявий ёндашувдан воз кечилди. Тарбиянинг миллийлигига алоҳида эътибор каратилмоқда. Бунинг учун халқ пед. си бойликлари, ўзбек мутафаккирларининг педагогик қарашлари синчковлик билан ўрганилаётир. Натижада, Ўзбекистон пед. фани ва амалиётида оила Тарбия сининг ҳам, ижтимоий Тарбиянинг ҳам ўзига хос ўрни борлиги тан олина бошланди. Шунингдек, Тарбияда ирсий ва биологик омиллар ҳам ҳисобга олинадиган бўлди. Айни вақтда, шахснинг шаклланишида Тарбиянинг ўрнига керагидан ортиқ баҳо бериш ҳам барҳам топди. Бу ҳол Тарбияга дойр ҳодиса ва ҳолатларни тўғри изоҳлаш, тарбиявий тадбирлар тизимини тўғри тайин этиш имконини берди. Download 22.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling