Тарбиянинг умумий методлари


Ўз-ўзини тарбиялаш методлари


Download 61.5 Kb.
bet2/3
Sana20.06.2023
Hajmi61.5 Kb.
#1634845
1   2   3
Ўз-ўзини тарбиялаш методлари. Ўқувчида ўз-ўзини тарбиялашга, яъни, ўз устида онгли, бартартиб ишлашга эҳтиёж пайдо бўлгандагина тарбия жараёнини самарали деб ҳисоблаш мумкин. Тарбия жараёнида ўз-ўзини тарбиялаш методларидан фойдаланиш самарали ҳисобланади.
Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш ўз шахси, мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш, мавжуд сифатларни бойитиш ёки салбий одатларни бартараф этишга қаратилган фаолият усули.
Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш учун ўқувчи ўзининг юриш-туриши, интизоми, ижобий фазилатларининг ортиб бориши ва аксинча, салбий одатларининг камайиб бориши ҳақида мунтазам равишда кундалигига ёзиб боради.
Ўз-ўзини баҳолаш мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш асосида ўз шахсига баҳо беришга йўналтирилган фаолият усули.
Ўқувчининг қобилиятини ўз кучи _ерин юзага чиқишига ёрдамлашиш зарур. Ўз-ўзини баҳолаш қийин, лекин ўқувчини бунга етарли тайёрлаш мумкин. Шу боис ўқувчи иродали бўлиши, ўз бурчини тушуниши, таҳсил ва тарбия олиш учун сабабли асос бўлиши, яъни, тарбияланишни хоҳлаши, ўзини ўртоқлари, атрофдагиларнинг кўзи _ерин кўриш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга интилиши лозим.
Мактаб амалиётида изоҳлаш ишонтиришга таянади. Ишонтириш воситасида ўқувчи руҳиятига сезиларсиз ҳолда таъсир этилади. Бошланғич синф ўқувчилари ҳамда ўсмирлар ишонувчан бўлишади. Педагог ишонтиришдан тарбияланувчи маълум кўрсатмани қабул қилиши зарур бўлган вазиятларда фойдаланади. Мазкур методдан бошқа методларнинг таъсирини кучайтириш учун ҳам фойдаланилади.
Мунозара тарбияланувчиларга ҳиссий-оғзаки таъсир кўрсатиш асосида уларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган баҳс-мунозара усули бўлиб, сиёсий, иқтисодий, маданий, эстетик ва ҳуқуқий мавзулар (“Дид ҳақида баҳс”, “Машҳур бўлиш йўллари”, “Биз маданиятли кишилармизми?” ва ҳоказолар)да ўтказилади. Мунозара турли нуқтаи назарлар тўқнашган вазиятда ўқувчиларда маълум ҳодисага нисбатан ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради.
Машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқлантириш) методлари муайян машқёрдамида болалар фаолиятини оқилона, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил қилиш, уларни ахлоқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларини бажаришга одатлантиришдир. Одатлар болаликдан таркиб топади ва шахс ривожланишининг кейинги босқичларида мустаҳкамланиб боради.
Ўқитувчи ҳамда ота-оналар болаларда ижобий одатларнинг тарбияланиб бораётганлигини кузатиб боришлари керак. Ўқувчилар одатларни ўз яқинларидан мерос қилиб олмайди, балки улар атрофдагилар _ерин фаол мулоқотга киришишлари туфайли тақлид қилиш, узлуксиз тарбияни йўлга қўйиш асосида таркиб топтирилади. Натижада одат характерга айланади.
Машқ муайян хатти-ҳаракатларни кўп маротаба такрорлашни ўз ичига олади. Машқ ва одатлантириш ўқувчи учун онгли, тжобий жараёндир. Машқ натижасини кўникма, одат, _ери билимлар ҳосил қилинади, ўқувчининг ақлий қобилияти ривожланади, маънавий-ахлоқий сифатлари бойийди, ҳаётий тажрибаси ортади.
Ўргатиш тарбияланувчилар ижтимоий хулқ-атвор кўникмалари, одатларини шакллантириш мақсадида режали ва изчил ташкил қилинадиган турли ҳаракатлар, беринг ишлардир.
Топшириқ ўқувчиларда меҳнат, ижтимоий хулқ ва ҳаётий тажриба кўникмаларини шакллантириш мақсадида қўлланиладиган усул. Ўқувчиларнинг топшириқларни жамоа бўлиб бажаришлари уларда ижтимоий хулқ тажрибаларини шакллантиришда алоҳида аҳамиятга эга. Ўқувчилар ўз кучларини умум ишига сарфлашга, жамоа учун масъулиятни ҳис этишга ўрганадилар, Меҳнат қилиш ўқувчиларнинг ҳаракатларини шакллантиради, мустаҳкамлайди.
Педагогик талаб турли хатти-ҳаракатларни бажариш ҳамда фаолиятда иштирок этиш жараёнида ўқувчи томонидан амал қилиниши зарур бўлган ижтимоий хулқ-атвор меъёрлари. Педагогик талаб тарбиянинг энг муҳим усулларидан биридир. Педагогик талаб маълум ҳаракатларни рағбатлантирувчи ёки тўхтатувчи ҳамда ўқувчини оқилона ҳаракатларни бажаришга ундовчи характерга эга бўлиши мумкин.


Download 61.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling