Тарбиянинг умумий методлари


Download 61.5 Kb.
bet3/3
Sana20.06.2023
Hajmi61.5 Kb.
#1634845
1   2   3
Рағбатлантириш тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига ижобий баҳо бериш асосида унга ишонч билдириш, кўнгилини кўтариш ва уни қўллаб-қувватлаш усулидир. Ўқитувчи ҳар бир ўқувчи шахсида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни англаш олиши зарур.
Жазолаш тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига салбий баҳо беришдир.
Жазо ҳам ўқувчининг индивидуал хатти-ҳаракатлари ва умумжамоанинг фаолияти учун қўлланиладиган энг сўнгги тарбия усули. Жазо чораларини қўллашда жисмоний жазо, уриш, калтаклаш каби усуллардан фойдланиш мумкин эмас, ўқувчини қўрқитиш, ғазаблантириш ҳам ижобий натижа бермайди. Аксинча, ўқувчи қўрққанда ёлғон гапиришни ўрганади, икки юзламачи бўлиб қолади.
Танбеҳ бериш – энг муҳим жазо чораси. Ўқитувчи ўқитувчига юзма-юз туриб танбеҳ беради, буни кундалигига ёзиб қўйиш мумкин.
Огоҳлантириш – содир этилиши мумкин бўлган муайян хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Ҳайфсан бериш – ўқувчининг маълум хатти-ҳаракатларини қатъий чоралар асосида баҳолаш. Агар танбеҳ ва огоҳлантириш кутилган натижани бермаса, ўқувчи белгиланган интизомни бузаверса, унинг айби қай даражада бўлиши ва интизомни қандай шароитда бузганлигини инобатга олиб унга ҳайфсан эълон қилиш мумкин.
Уялтириш – ўқувчининг маълум хатти-ҳаракатларига жамоа ёки унинг тарбия учун масъул бўлган субъектлар (ота-оналар, васийлар, жамоатчилик вакиллари ва бошқалар) олдида баҳо бериш. Одамнинг энг нозик сезгиларидан бири уят, ор-номус ва шарм-ҳаёдир. Одамда инсонда иззат-нафс, одамийлик қанча кучли бўлса, аввало, ўзини ҳурмат қилса, унда ор-номус, уят шунчалик кучли бўлади. Болаларни тарбиялашда шу ҳис-туйғуларни эҳтиёткорлик _ерин ўстириш лозим, лекин ҳадеб уялтиравериш ва қизиртиравериш ярамайди. Бундан оқилона ва ўз ўрнида фойдаланиш керак, шундагина ижобий натижага умид қилиш мумкин.

Адабиётлар:





  1. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.

  2. Ҳошимов К. ва бошқалар. Педагогика тарихи. – Тошкент, Ўқитувчи, 1996.

  3. Подласый И.П. Педагогика. I-II т. – Москва, ВЛАДОС, 1999.

  4. Педагогика Мунавваров А.К.нинг умумий таҳрири остида. – Тошкент, Ўқитувчи, 1999.

  5. Мавлонова Р. ва бошқалар. Педагогика. – Тошкент, Ўқитувчи, 2001.

Download 61.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling