Тарбияси қийин ўқувчилар билан ишлаш методикаси Ҳамкорлик фаолияти Ҳуқуқ-тартибот органлари


Download 367.22 Kb.
bet3/3
Sana30.04.2023
Hajmi367.22 Kb.
#1415100
1   2   3
Жисмоний тарбия. Асосий вазифаси ўқувчиларни саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни меҳнатга, мустақил мамлактимизни ҳимоялашга ва ижтимоий ҳаётга тайёрлашдан иборат. Яъни болаларга ўз саломатликлари ҳақида ўзлари ҳаракат вилиш лозимлиги тўғҳрисидаги фикрни шакллантириш. Чунки инсон саломатлиги, жисмоний баркамоллиги нафақапт унинг шахсий иши, балки давлат аҳамиятидаги масала, миллатнинг келажагини кафолатланишидир.
Меҳнат тарбияси. Унинг асосий вазифаси болаларни меҳнат қилишга, яъни ижтимоий ҳаётга тайёрлашдир. Меҳнатга бўлган муносабат жараёнида зарур билим ва кўникмалар шаклланади, халқ, ватан манфаати йўлида меҳнат қилиш ҳохишини тарбиялаш, меҳнатга ҳаётий зарур фаолият деб қарашни таркиб топтиришга эришилади.
Эстетик тарбия. Жаҳон педагогикасида инсонни гармоник тарбиялаш воситаларидан бири бўлиб, асосий вазифаси табиатдаги, санъатдаги, ҳаётдаги гўзалликни қабул қила олиш, тушуниш қобилиятини тарбиялаш, фаҳмлашдан, гўзалликка риоя қилишга одатлантиришдан иборат. Эстетик тарбия натижасида бола гўзалликни тушунишга, уни муҳофаза қилишга, ўзи ҳам гўзаллик яратишга ўрганади. Эстетик тарбия ўқувчиларда аҳлоқий қиёфа, ижобий хулқ-атвор нормаларини таркиб топтиришга, уларнинг ижодий қобилиятларини тараққий эттиришга таъсир қилади.

Табиий муҳит. Географик муҳит, иқлим, табиий шароит инсоннинг ҳаёт
тарзига, характери ва меҳнат фаолиятига таъсир этади. Масалан тропик
минтақада яшаган инсон билан, узоқ шимолда яшаган инсоннинг ҳаёт
тарзи фарқланади, анъаналари, қадриятлари ва меҳнатга, яшашга
муносабати турлича бўлади.
Ўқувчи шахсини шаклланишида 3 та муҳит таъсир ўтказади:
Ижтимоий муҳит. Ижтимоий муҳит бу ишлаб чиқариш муносабатлари ва
уларни тартибга солиб турадиган ижтимоий қонун-қоидалар мажмуаси
бўлиб, бундай муҳитда бола ҳаётга, меҳнатга тайёрланади, керакли
тажриба ва билимни эгаллайди. Ижтимоий ҳаёт воқеаларининг бола шахсига
таъсири ғоятда муҳим бўлиб, ижтимоий муҳит ўзгарувчан бўлади ва ўқувчи
шу ўзгарувчан ижтимоий муҳит шароитида ўз тақдирини ўзи белгилаши
лозим эканлигини тушуниб бориши лозим.
Оила муҳити (микромуҳит). Боланинг интенсив жисмоний ва психологик
ривожланиши оила таъсирида шаклланади. Оиланинг ҳаёт тарзи, унда бола
тарбиясига ижобий таъсир этадиган тарбиявий муҳит шахс камолотида ҳал
қилувчи рол ўйнайдиган ўзига хос микромуҳитдир.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Download 367.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling