Тарбиясида асосий роллардан бирини ўйновчи катта куч


ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES


Download 468.23 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana01.04.2023
Hajmi468.23 Kb.
#1316704
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ma-allam-uyim-tarbiya-maskanim

ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES 
VOLUME 2 | ISSUE 4 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
 
Academic Research, Uzbekistan 458
www.ares.uz 
тўғрисида” ва 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институти фаолиятини 
такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 
фармонларида маҳалла оқсоқоллари ва кекса фахрийлар олдига ѐшлар тарбияси 
борасида ўта муҳим вазифалар қўйилди. Хусусан, муҳтарам юртбошимиз 
таъкидлаганларидек, маҳаллаларда “уюшган ѐшлар қатлами билан ишлаш
уларнинг дарду-ташвишлари, муаммоларини эшитиш ва уларни ечишга амалий 
ѐрдам бериш мустақил ҳаѐтга кираѐтган ѐш йигит-қизлар, ѐш оилаларни 
қўллаб-қуватлаш учун ҳаммамиз давлат, жамоат ташкилотлари биргаликда 
ҳали кўп иш қилишимиз керак”. 
 
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ 
Мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда давлат ва жамият 
бошқарувининг халқимизга хос тарихий анъанавий, шу билан бирга замонавий, 
янги, самрали, жаҳон андозалари даражасидаги миллий тизими шаклланди. 
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббус ва таклифлари 
билан “кучли давлатдан кучли жамият сари” деган тамойилга асосланиб, 
ижтимоий-сиѐсий ҳаракатларни ривожлантира бориб, демократик мезонларга 
асосланган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги кенг 
қамровли вазифаларни бажаришда ўзини-ўзи бошқариш идораси - маҳалла 
асосий таянч қилиб олинди. 
Маҳалла Ўзбекистон ҳудудида минг йиллар давомида инсонларнинг буюк 
даҳолари томонидан эътироф этилган, демократиянинг асосий тамойилларига 
ва жамоа фикрига асосланган, халиқимизнинг анъанавий урф-одатларни, 
тарихий, миллий давлат бошқаруви, маданияти ва халқчил жамият тизимини 
шакллантиришга хизмат қладиган, юридик мақомга эга бўлган, ўзини-ўзи 
бошқаришни ташкил этишга асосланган бирламчи ҳудудий маскан-Ватан ичра 
ватан вазифасини ўтаб келмоқда. 
Ха, маҳалла -Ўзбркистонга хос миллий демократик, тарихий, анъанавий, 
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш институтидир. Унинг демократик тузум 
сифатида асосоий моҳияти аввало узлуксиз эканлигида, бу тузумда жамиятни 
бошқаришнинг демократлашиб боришида, кенг халқ оммасининг давлат ва 
жамиятни бошқаришда эркин, ихтиѐрий иштрок этишидадир. 
Маҳалла-аҳолини жипслаштриш ва сафарбар этиш, жамиятини тараққий 
эттириш, шунингдек, ўз ҳудудида поклик, тўғрилик, холислик, беғаразликни 
қарор топтуриш, жамиятнинг корупсияга қарши курашишни кучайтиришда ҳам 
оқил ва забардаст кучдир. Маҳалла миллий урф-одат ва анъаналар, ҳашар ва 
бошқа тадбирларни амалга ошириш воситаси ҳамдур. Шунингдек, маҳалла 



Download 468.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling