Тарбиявий мақсад: талабаларда мустақил, доимо фикрлаш,беморларни кўрилганда олинган маълумотларни баҳолай олиш, беморларни кўрганда жавобгарлик сезиш каби кўринишларни шакллантиришдир
Асосий 10.1.В.Г. Михайлов.Тошкент.1996 Қўшимча
Download 0.53 Mb.
|
6.Yaralangan va kontuziya Kuyish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Яраланган ва контузия олган беморларда ички аъзолар касалликлари. Термик жарохатлар. Юзага келиши, кечиши, ташхиси. Даволашда ва профилактика уюштиришда терапевтларнинг роли
- НАФАС АЪЗОЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ
Асосий
10.1.В.Г. Михайлов.Тошкент.1996 Қўшимча 10.2.Лекции , учебные пособия и методические разработки по внутренним болезням и военно- полевой терапии. 10.3.Законы об охране здоровья граждан. Яраланган ва контузия олган беморларда ички аъзолар касалликлари. Термик жарохатлар. Юзага келиши, кечиши, ташхиси. Даволашда ва профилактика уюштиришда терапевтларнинг роли ва вазифалари. ЯРАДОРЛАРДА ИЧКИ АЪЗОЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ 1853—56 йиллардаги Қрим уруши давридаёқ Н. И. Пи-рогов ярадорларда шок, коллапс, зотилжам ва бошқа асоратларни кузатган эди. Унинг фикрича, жароҳат инсов танасига бошқалар тасаввур қилганидан кўра анча мурак-каб таъсир этади». Н. И. Пирогов таърифлаган коллапс ҳолати ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Улуғ Ватан уруши даврида жарроҳ ва терапевтларнинг кузатишларича, ярадорларда мураккаб патогеиез билан кечувчи хилма-хил ички аъзолар касалликлари аниқлан-ган. Ярадорларда ҳаётий жараёнлар бошқарилишининг бузилиши билан кечувчи шок, ярадор бўлиш натижасида қон босими тушиб кетиши билан намоён бўлувчи коллапс каби асоратлар ҳам кузатилди. Уруш пайтида ўпка, юрак ва буйрак каби ички аъзо-,ларда ўзига хос ўзгаришлар аниқланган. Бу шикастланиш-лар мураккаб бўлиб, кўпинча тананинг қайси жойига ўқ. текканлрггига (бош, кўкрак, қорин) боғлиқ. Баъзи шикаст-ланишлар турли юқумли касалликларга сабаб бўлади. Ярадор бўлиш қон йўқотиш билан кечиб, бу касалликнинг тузалиши ва. асоратлар. қолишига ўз таъсирини ўтказади. Бундан ташқари, жанговар ҳолат (тинимсиз жанглар, фронтдаги уруш тўхтаган даврлар) асабларга кучли таъ-сир этиши, ярадорлар тинкасини қуритиш билан бирга улар ички аъзолари фаолиятини ёмонлаштиради. Ватан уруши йилларида терапевтларнинг ярадорларни даволашлари пухта ишлаб чиқилган эди. Алоҳида тиббий баталъон ва госпиталларда терапевтлар жарроҳ билан биргаликда ярадорларда келиб чиққан ички аъзолар ка-салликларини даволадилар. НАФАС АЪЗОЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ Улуғ Ватан уруши тажрибаси турли хил жароҳатлар— ўпка ва плеврада асорат қолдиришини кўрсатди. Уларни ўрганиш осон бўлиши учун 5 гуруҳга бўлинади: Пульмонитлар. Қон қуйилишлар. Ателектазлар. Зотилжамлар. Ииринглаш жараёнлари (абсцесс, гангреналар). Пульмонитлар деганда ўқ теккан жойдаги ша-моллаш белгилари тушунилади. Одатда пульмонитлар бирор бир белгисиз кечади. Айрим ҳолларда пульмонит-ларнинг ўзи алоҳида касаллик манбаи (зотилжам, абсцесс ва б. қ.) бўлиши мумкин. Бош ва кўкрак қафаси шикастланганда ўпкага қон қуйилиши кўпроқ кузатилади. Упка жароҳатланганда ўқ. теккан жойларга, баъзан эса зарарланмаган жойларга қон қуйилиб, айниқса ўқ- текканда ҳар иккала ўпкада унча катта бўлмаган (1—3 санфшетр ҳажмда) қон қуйилган жойлар учрайди. Кўкрак қафаси соҳасида оғриқ туриши,, йўтал тутиши, ҳансираш ва қон тупуриш ўпкага қон қуйилиши белги-лари ҳисобланади. Қон тупуриш ўпка жароҳатланишининг аксарият (99 фоиз) ҳолларида жароҳат олган . заҳоти бошланади. Агар ўпкага кўп қон қуйилган бўлса, тупу-риш 7—10 куилаб чўзилиши мумкин. Упкага қон қуйилиш белгилари кам, кўпинча рентген, ультратовуш ёрдамида текширишлар орқали аниқланади. Лекйн бу асбоб-уску-налар билан жанг майдонида фойдаланиб бўлмагани са-бабли, юқорида кўриб ўтилган ташқи белгилар касаллик-ни аниқлашда муҳим ўрин тутади. Бундай ярадорлар текшириб кўрилганда ўпканинг қон қуйилган жойи устини бармоқлар билан уриб кўрилса, одатдагидан қисқа товуш эшитилади, шу жой эшитиб кў-рилса, нафас пастлиги сезилади. Упканинг қайси қисмига қон қуйилганлигини аниқлаш учун рентген ва ультратовуш воситасидан фойдаланилади. Баъзан ўпкага қон қуйилиши бехатар бўлиб, 2 ҳафта ичи-да сўрилиб, битиб кетади. Кўпчилик ҳолларда ўпка тўқи-масига қон қуйилиши натижасида гемоаспирацион ателек-тазлар келиб чиқади, бунинг сабаби, қоннинг қуЙР1лган жойидан бронхларга чиқиши (обтурацион ателектаз) ёки майда бронхлар ҳамда ўпка тўқимасининг қуйилган қон билан димланиб қолишидир. Ателектазлар одатда қон қу-йилган жой атрофида ёки соғ ўпкада бўлиши мумкин. Упканинг қон қуйилган қисми ва аспирацион ателектаз ўрнида кўпинча ўткир шамоллаш жараёни — ўпка зотил-жами келиб чиқади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling