Тарих дарсларида педагогик технологиялардан фойдаланиш
Тарих фанини ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти
Download 234.5 Kb.
|
Tarix darslarida pedagogik texnologiyalardan foydalanish
1.2. Тарих фанини ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида кўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормокда, бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда ўқувчи-талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахсни ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир каторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради. Таълим жараёнида ўқувчи-талаба асосий фигурага айланади. Шунинг учун олий ўқув юртлари ва факультетларида малакали касб эгаларини тайёрлашда замонавий ўқитиш методлари-интерактив методлар, инновацион технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир. Педагогик технология ва педагог маҳоратига оид билим, тажриба ва интерактив методлар ўқувчи - талабаларни билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди. Таълим тизимида педагогик технологиялардан фойдаланиш ҳозирги давр талабларидан биридир. Бугунги мустақил демократлаштирилган дарсларга педагогик технологияларни жорий этишнинг ўзига хос йўллари бир қатор ўқув қўлланмаларда ўз аксини топган. Ўқувчиларга мавзуни тушунтиришда таълим технологияларидан фойдаланиш замонавий педагогиканинг энг катта ютуқларидан бири ҳисобланади. Педагогик технологиялар билан фойдаланиш билан бирга компюьтер технологияси бизга оз вақт ичида ўқувчилар учун ҳам қизиқ, ҳам тушунарли бўлган жадваллар ҳамда “ҳаракатдаги” (ўзгариб турувчи предметлар тасвири туширилган) слайдларни мустақил равишда ишлаб чиқиш имконини берди. Тарих фанини ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти катта бўлиб, буни дарс натижаси ва самарадолгидан аниқласа бўлади. Сабаби, педагогик технологияли дарсларда ўқувчиларнинг фаоллиги таъминланади, барча талабалар гуруҳ фаолиятида қатнашадилар. Дарс қизиқарли, баҳс-мунозарага бой ва самарадорликка эришилади. Чунки дарсларда анъанавий дарснинг камчиликлари тўлдирилади. Яъни, ўқувчиларнинг пассивлигига йўл қўйилмайди. Кафолатланган самарали натижага эришишга ҳаракат қилинади. Қуйида айрим педагогик технологиялардан фойдаланишга доир мисолларни келтирамиз. Масалан, ФСМУ технологиясига кўра тарих дарсларидаги ўқитиш жараёнини шундай ташкил этиш мумкин: Download 234.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling