Тарих дарсларида педагогик технологиялардан фойдаланиш


Технологиянинг ҳарактеристикаси


Download 234.5 Kb.
bet7/15
Sana17.02.2023
Hajmi234.5 Kb.
#1204632
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
Tarix darslarida pedagogik texnologiyalardan foydalanish

Технологиянинг ҳарактеристикаси. Ушбу технология мунозарали масалаларни хал этишда, баҳс-мунозаралар ўтказишда ёки ўқув-семинари якунида (талаба (ёки ўқувчи)ларнинг ўқув машғулотлари ҳамда ўтилган мавзу ва бўлимлардаги баъзи мавзулар, муаммоларга нисбатан фикрларини билиш мақсадида) ёки ўқув режаси асосида бирор-бир бўлим ўрганилгач қўлланилиши мумкин. Чунки бу технология талаба (ёки ўқувчи)ларни ўз фикрини ҳимоя қилишга, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга ўтказишга, очиқ ҳолда бақслашишга, шу билан қаторда ўқувчи-талабалар томонидан ўқув жараёнида эгалланган билимларини таҳлил этишга ва эгаллаганлик даражасини аниқлашга, баҳолашга ҳамда тингловчиларни баҳслашиш маданиятига ўргатади.
Технологиянинг мақсади. Ушбу технология талаба (ёки ўқувчи)ларни тарқатилган оддий қоғозга ўз фикрларнни аниқ ва қисқа холатда ифода этиб, тасдиқловчи далиллар ёки инкор этувчи фикрларни баён этишга ёрдам беради.
Машғулотни ўтказиш тартиби:
- ўқитувчи ҳар бир талаба (ёки ўқувчи)га ФСМУ технологиясининг тўрт босқичи ёзилган қоғоз варақларини таркатади ва якка тартибда уларни тўлдиришни илтимос қилади. Бу ерда:
- Ф — фикрингизни баён этинг;
- С — фикрингиз баёнига сабаб кўрсатинг;
- М — кўрсатган сабабингизни асословчи далил келтиринг;
- У — фикрингизни умумлаштиринг.
- ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)лар билан баҳс мавзуси (ёки муаммо)ни белгилаб олади;
- якка тартибдаги иш тугагач, талаба (ёки ўқувчи)лар кичик гуруҳларга ажратилади ва кичик гуруҳларга ФСМУ технологиясининг тўрт босқичи ёзилган катта форматдаги коғозларни тарқатади;
- кичик гуруҳларга ҳар бирлари ёзган қоғозлардаги фикр ва далилларни катта форматда умумлаштирган ҳолда тўрт босқич бўйича ёзишларини таклиф этилади;
- ўқитувчи кичик гуруҳларнинг ёзган фикрларини жамоа ўртасида химоя қилишларини сўрайди;
- машғулот ўқитувчи томонидан муаммо бўйича билдирилган фикрларни умумлаштириш билан якунланади.


Тарқатма материалнинг тахминий нусхаси
Вазифа. “Туркистонда сунъий равишда большевиклар диктатураси ўрнатиди» мавзуси бўйича қуйидаги фикрларингизни баён этинг:
(Ф) - фикрингизни баён этинг;
(С) - фикрингиз бабнига бирон сабаб кўрсатинг;
(М)- кўрсатилган сабабни тушунтирувчи (исботловчи) мисол келтиринг;
(У) - фикрингизни умумлаштиринг.
////////////////////////////////////////////////////////////

Download 234.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling