Лойиҳа технологияси (Проект)
Ушбу технологиянинг шарти - гуруҳни мавзу параграфлар бўйича гуруҳларга ажратиш, бунда танлаб олинган воқеа ва ҳодисаларнинг изчиллик ва кетма-кетлигига амал қилиниши, гуруҳ вакиллари ҳам ўз намойиш этаётганларида шу кетма-кетликка амал қилиши лозим. Уларга материал билан ишлаш учун бериладиган вақт материал ҳажми ва таълим муассаси турига қараб белгиланади. Шунингдек, бериладиган вазифалар сони ҳам материалнинг бандлари билан боғлиқдир.
Мавзу: 2-жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан қозонган ғалабаси
1-босқичда - гуруҳларга вазифа берилади. Гуруҳ вакиллари материални олиб, у билан танишадилар, тўлдирадилар. (10 мин.)
2-босқичда - гуруҳ вакиллари воқеа ва ҳодисалар кетма-кетлигига қараб ҳимоя этадилар. (10 мин.) Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ намойишини изоҳлаши зарур.
3-босқичда - гуруҳларга ўқитувчи томонидан қўшимча манбалар, адабиётлар ҳам бериладики, улардан ўзлари тайёрлаган материалга оидларини ажратиб оладилар ва янги жумлалар устида ишлайдилар. (10)
1-гуруҳ - Урушнинг бошланиши. Умумий ҳарбий сафарбарлик
2-гуруҳ - Уруш йилларида Ўзбекистон саноати ва қишлоқ хўжалиги
3-гуруҳ - Уруш йилларида фан ва маданият.
4-гуруҳ - Ўзбекистонликларнинг уруш жанггоҳларида кўрсатган қаҳрамонликлари
“Лойиҳа” (Проект) технологиясидан – * Уй вазифасини назорат қилиб баҳолашда
Янги мавзуни тушунтиришда
Янги мавзуни мустаҳкамлашда
Умумий такрорлаш, умумлаштириш дарсларида фойдаланиш мумкин.
Мавзу:
|
|
1-гуруҳ вазифаси -Мовароуннаҳрдаги феодал тарқоқлик
|
|
2-гуруҳ вазифаси - Амир Темур ва унинг ҳаёти ҳақида умумий маълумотлар. Унга тавсифнома.
|
|
3-гуруҳ вазифаси - Амир Темурнинг Мовароуннаҳрни бирлаштириш ҳаракати
|
|
4-гуруҳ вазифаси - Амир Темурнинг Самарқанд сарбадорлари ва Амир Ҳусайн билан муносабатлари, унинг бузилиши
|
|
|
“Лойиҳа” (Проект) технологиясини мураккаблаштириш ҳам мумкин: Ўқитувчи янги мавзуни ўтишда мавзунинг асосий қисмига оид маълумотларни тушунтириши, сўнгра мавзуга оид қизиқарли, қўшимча адабиётлар (ёзма манбалар, ҳужжатлар, илмий ва оммабоп, бадиий адабиёт)дан мавзуга оид нусхаларини тарқатма материал сифатида тарқатиб, мавзу матнини янада бойитиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |