Тарих факултети ўқув ишлар бўйича декан муовини доц кафедра мудири психология фанлари доктори (DSс), доц. Б. Жўраев, тснқБ бошлиғи З. Назиров, Ўуб бошлиги доц. З


Download 29.13 Kb.
Sana07.05.2023
Hajmi29.13 Kb.
#1441099
Bog'liq
Очиқ дарс баённомаси ва хулоса 2


Қарши давлат университети Педагогика факультети Психология кафедраси доценти, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Бекова Шамсия Джаббаровнанинг тарих факультети тарих йуналиши 3-курс 021-1, 021-2, 021- 3 гуруҳларида “Умумий психология” фанидан “Педагогик психологиянинг тадқиқот методлари” мавзусидаги очиқ маъруза машғулотининг


Б А Ё Н Н О М А С И №


11.04.2023 йил Қарши шаҳри


Қатнашдилар: Тарих факултети ўқув ишлар бўйича декан муовини доц. .............., кафедра мудири психология фанлари доктори (DSс), доц.Б.Жўраев, ТСНҚБ бошлиғи З.Назиров, ЎУБ бошлиги доц.З.Файзиев, сифат комиссияси аъзолари ва кафедра профессор-ўқитувчилари.

Кафедра мудири психология фанлари доктори (DSс), доц. Б.Жўраев раҳбарлигида психология кафедраси доценти Ш.Бекованинг тарих факультети тарих йуналиши 3-курс 021-1, 021-2, 021- 3 гуруҳларида “Умумий психология” фанидан “Педагогик психологиянинг тадқиқот методлари” мавзусидаги очиқ дарсининг муҳокамаси эшитилди.



Кафедра мудири психология фанлари доктори (DSс), доц. Б.Жўраев: Психология кафедраси доценти Ш.Бекованинг тарих факультети тарих йуналиши 3-курс 021-1, 021-2, 021- 3 гуруҳларида “Умумий психология” фанидан “Педагогик психологиянинг тадқиқот методлари” мавзусидаги икки соатлик очиқ маърузасига қатнашдим . Дарс режа асосида илмий, услубий жиҳатдан яхши ташкил этилди.Режалаштирилган барча саволлар назарий ва амалий жиҳатдан асосланган ҳолда, талаблар асосида баён этилди.Талабларга режалар кўргазмали воситалар орқали ёритиб берилди.


Д.Шукурова: Ш.Бекованинг факультети тарих йуналиши 3-курс 021-1, 021-2, 021- 3 гуруҳларида “Умумий психология” фанидан “Педагогик психологиянинг тадқиқот методлари” мавзусидаги очиқ дарсида кафедра аъзолари билан қатнашдик. Маъруза машғулоти режа асосида илмий, услубий жиҳатдан яхши ташкил этилди. Режалаштирилган барча саволлар назарий ва амалий жиҳатдан асосланган ҳолда, талабаларга тушунарли қилиб баён этилди. Ўқитувчи талабаларга таълимни ташкиллаштирувчи шакллари ва воситалари тўғрисида батафсил маълумот берди. Маъруза машғулоти назарий-методик жиҳатдан амалдаги талаблар асосида ташкил этилди ва ўқитувчи олдига қўйган мақсадига эришди.



С.Эргашева: Мен кафедрамиз профессор-ўқитувчилари билан биргаликда Ш.Бекованинг тарих факультети тарих йуналиши 3-курс 021-1, 021-2, 021- 3 гуруҳларида “Умумий психология” фанидан “Педагогик психологиянинг тадқиқот методлари” мавзусидаги икки соатлик очиқ маъруза дарсини кузатдим. Маъруза дарс услубий методик жиҳатдан жуда яхши ташкил этилди. Ўқитувчи мавзунинг мазмун-моҳиятини талабаларга назарий ва амалий жиҳатдан ҳаётий мисоллар асосида яхши тушунтирди. Ш.Бекова маъруза машғулоти жараёнида талабаларнинг фаоллигини оширишга ҳаракат қилди ва бунга эришди. Мен очиқ дарсдан жуда яхши таассуротлар олдим.
ХУЛОСА :



  1. Кафедра доценти Ш.Бекованинг тарих факультети тарих йуналиши 3-курс 021-1, 021-2, 021- 3 гуруҳларида “Умумий психология” фанидан “Педагогик психологиянинг тадқиқот методлари” мавзусидаги очиқ дарси намунали деб топилсин.

  2. Маъруза машғулоти муҳокамасида қайд этилган назарий-амалий, методик ютуқларни кафедранинг бошқа профессор-ўқитувчиларининг маъруза ва амалий машғулотларида ҳам қўллаш тавсия этилсин.



Тарих факультети декани: .................
Йиғилиш раиси: Б.Жўраев
Йиғилиш котиби: А.Ҳусанов
Сифат комиссия аъзолари: Э.Ёзиев
Н.Исмоилов
ТСНҚБ бошлиғи: З.Назиров
ЎУБ бошлиғи: З.Файзиев



Download 29.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling