Тарихий манбашунослик
Агиографик асарлар тавсифи
Download 1.58 Mb.
|
manbashunoslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 16.2.2. «Маноқиби хожа Юсуф Ҳамадоний»
- 16.2.3. «Рисолайи шайх Нажмиддин Кубро»
- 16.2.4. «Маноқиби Амир Кулол»
16.2. Агиографик асарлар тавсифи.
16.2.1. «Тазкирайи Буғрохоний» «Тазкирайи Буғрохоний» («Буғрохоннинг ҳаёт йўли ва айтганлари») Аҳмад ибн Саъдулла ал-Ўзгандий қаламига мансуб асардир. Китоб машҳур Қорахонийлардан Сотуқ Буғрохон (вафоти 955 й.)га бағишланган. Асарда Увайсия тариқати ва унга эргашган толибларнинг, шулар қатори Сотуқ Буғрохоннинг ҳам таржимаи ҳоли берилган. Асар «Увайсия» (машойихлари)нинг таржимаи ҳоли» деб ҳам аталади. «Тазкирайи Буғрохоний» илк тариқатлардан бўлмиш Увайсия тариқати тарихи ва Ўрта Осиёда ислом дини тарқалиши тарихини ўрганишда муҳим манбалардан бири бўлиб ҳизмат қилади. Асар матни чоп этилмаган. Қўлёзма нусхалари ЎзР ФА Шарқшунослик институти хазинасида мавжуд. 16.2.2. «Маноқиби хожа Юсуф Ҳамадоний» «Маноқиби хожа Юсуф Ҳамадоний» («Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг ҳаёт йўли») номли асар муаллифи Хожагон тариқатининг асосчиси ва назариячиларидан бири Абдухолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний (ваф.1179 й.) бўлиб, у ушбу асарини устози хожа Юсуф Ҳамадонийнинг ҳаёт йўли ва таълимотига бағишлаган. Асарнинг яна бир бошқа номи «Рисолайи шайх аш-шуйух ҳазрат хожа Абу Юсуф Ҳамадлний» («Машойихлар шайхи ҳазрат хожа Юсуф Ҳамадоний ҳақида рисола») деб ҳам аталади. Асарнинг яхши бир қўлёзма нусхаси ЎзР ФА Шарқшунослик институтида мавжуд. 16.2.3. «Рисолайи шайх Нажмиддин Кубро» «Рисолайи шайх Нажмиддин Кубро» («Шайх Нажмиддин Кубро рисоласи») кубровия тариқатининг асосчиси шайх ва шоир Нажмиддин Кубро (1221 й. Гурганжни мўғуллардан мудофаа қилиш вақтида жангда ҳалок бўлган) қаламига мансуб асар. Ҳажм жиҳатидан унча катта бўлмаган, ҳаммаси бўлиб 9 варақ, бу асарда тасаввуф ҳақида фикр юритилади, муаллиф ўзининг шахсий кечинмалари ва рухий изтиробларини баён қилади. Асарнинг яхши бир қўлёзма нусхаси ЎзР ФА Шарқшунослик институти хазинасида сақланади. 16.2.4. «Маноқиби Амир Кулол» «Маноқиби Амир Кулол» («Амир Кулолнинг ҳаёт йўли») асари нақшбандия тариқатининг кўзга кўринган намоёндаларидан бири, ҳазрати соҳибқирон Амир Темурнинг пирларидан Амир Кулолнинг хаёт йўлига бағишланган. Амир Кулол асли Бухоройи шарифнинг Сухори қишлоғидан бўлиб, ота-боболаридан тортиб кулолчилик билан тирикчилик ўтказганлар, тариқатда хожа Муҳаммад Бобойи Сомосий (ваф.1354 й.)нинг халфасидир. Асарнинг муаллифи Амир Кулолнинг набираси Шиҳобиддиндир. Асарнинг ХVII асрда кўчирилган яхши бир қўлёзма нусхаси ЎзР ФА Шарқшунослик институти хазинасида сақланмоқда. «Маноқиби Амир Кулол»нинг тошбосма нашрлари ҳам бор. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling