Тарихий манбашунослик
Download 1.58 Mb.
|
manbashunoslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.3.7. “Китоб ахбор ул-булдон”
7.3.6. “Китоб ул-хирож”
“Китоб ул-хирож” (“Хирож солиғи ҳақида китоб”) асарининг муаллифи Абу Юсуф Яъқубдир (731-798 йй.). Бу қонуншунос олимнинг тўла исми Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Куфийдир. У асли Шомнинг Куфа шаҳридан, имом Абу Ҳанифанинг (699-767 йй.) шогирди, Аббосийлардан ал-Маҳдий (775-785 йй.) ва Хорун ар-Рашид (786-809 йй.) даврида Бағдод қозиси бўлган. “Китоб ул-хирож” асарида Араб халифалигининг VII-VIII асрлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи, хусусан ер эгалиги ва ундан фойдаланиш каби ижтимоий масалаларни ўрганишда қимматли манба ҳисобланади. Халифа Хорун ар-Рашиднинг топшириғи билан ёзилган бу асарда ўрта асрларда аҳолидан йиғиладиган асосий солиқ - хирож, унинг турлари ва миқдори, тўлаш тартиби баён этилган. Бундан ташқари феодал мулкчилик, хусусан корандалик тартиби, йирик ер эгаларининг шахсий хўжаликларида қўл меҳнатидан фойдаланиш ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Асарнинг арабча матни 1884 йилда Мисрнинг Булоқ шаҳрида чоп қилинган. Уни Е.Фаньян французчага таржима қилган. 7.3.7. “Китоб ахбор ул-булдон” Ибн ал-Фақиҳ “Китоб ахбор ул-булдон” (“Мамлакатлар ҳақида хабарлар” асари билан машҳур бўлган тарихчи олим. Унинг тўла исми Абубакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ҳамадонийдир. Ушбу асаридан (тахминан 903 йили ёзилган) маълум бўлишича, у халифалардан ал-Мўътадид (892-902 й.) ва ал-Муқтафий (902-908 й.)лар билан замондош бўлган. “Китоб ал-фиҳрист” муаллифининг сўзларига қараганда, Ибн ал-Фақиҳ ўз замонасининг атоқли адибларидан бўлиб, нақл-ривоят ва адабиётни яхши билган. “Китоб ахбор ул-булдон” асари сиёсат, тарих ва маданий ҳаётга оид материалларга бойдир. Ибн ал-Фақиҳнинг айниқса йирик шаҳарлар, Балх, Самарқанд ва бошқалар ҳақида келтирган маълумотлари ниҳоятда қимматлидир. “Китоб ахбор ул-булдон”нинг Али ибн Жаъфар аш-Шайзорий тарафидан бажарилган (1022 й.) қисқа таҳрири де Гуе томонидан 1885 йили Лейденда чоп этилган. Ушбу асарнинг мўътабар қўлёзмаси, аниқроғи унинг иккинчи қисми, 1923 йили Машҳаддаги (Эрон) Имом Ризо масжиди кутубхонасидан топилди. Унда Эрон ва Мовароуннаҳрнинг иқтисодий ва тарихий географиясига оид диққатга сазовор маълумотлар бор. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling