Тарихий манбашунослик


Download 1.58 Mb.
bet64/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

8.3.10. “Тарихи Муборакшоҳ”
“Тарихи Муборакшоҳ” (“Муборакшоҳ тарихи”) асарининг муаллифи Фахриддин Муборакшоҳ Маваррудий бўлиб, у ХII асрнинг иккинчи ярми ва Х111 асрнинг бошларида яшаган йирик тарихчи олимдир. Тарихчининг тўла исми Фахриддин Муборакшоҳ ёки Фахри мудир номи билан машҳур бўлган экан.
Фахриддин Муборакшоҳ ўз асарининг дебочасида, шунингдек, Ибн Ал-Асир ва “Ҳафт иқлим” муаллифининг келтирган маълумотларга қараганда, отаси ҳам, ўзи ҳам Ғурийлардан26 Шаҳобиддин (ёки Муъиззиддин) Муҳаммад (1173-1206) ҳамда Ғиёсуддин Маҳмуд (1206-1212) саройида хизмат қилган ва ўз замонасининг кенг маълумотли кишиларидан ҳисобланган.
Фахриддин Муборакшоҳ 1206 йили ўзининг машҳур “Тарихи Муборакшоҳ” асарини ёзиб тамомлади ва Лоҳурда Ғиёсуддин Маҳмудга тақдим этиб, унинг эътиборини қозонган. Асар, муаллифнинг сўзларига қараганда, 13 йил ичида тамомланган.
“Тарихи Муборакшоҳ” асари 136 қисм (шажара)дан иборат бўлиб, унда Муҳаммад пағамбар, хулафойи Рошидин (Абубакр, Умар, Усмон, Али), ансорлар27, муҳожир саҳобалар28, Ғассанийлар, яъни Сурия ҳукмдорлари, Яман подшоҳлари, жоҳилият замонида, яъни исломиятдан аввал ўтган шоирлар, саҳоюадар орасидан чиққан шоирлар, Ажам подшоҳлари (Пешдодийлар, Каёнийлар, Ашконийлар, Сосонийлар), Умавийлар, Аббосийлар, Тоҳирийлар, Саффорийлар, Сомонийлар, Ғазнавийлар ва ниҳоят Ғурийлар тарихи баён этилган.
Ушбу асарнинг биз учун қиммати шундаки, унда Туркистоннинг сарҳадлари ва Туркистонда ишлаб чиқараладиган мол ва матолар, уларнинг ҳорижий мамлакатларда эътибор қлзонган навлари, турк қабилалари ва уруғлари, уларнинг тили ва маданияти, ёзувлари, урф-одатлари ҳақида бой далилий маълумотлар келтирилган.
“Тарихи Муборакшоҳ” асарининг ягона мўътабар қўлёзмаси Англиянинг Оксфорд шаҳридаги Бодли кутубхонасида сақланмоқда. Китобнинг Ғурийлар ва туркий халқлар тарихига оид қисми матнини инглиз шарқшуноси Денисон Росс 1927 йили чоп қилган.


8.3.11. “Тарихи Масъудий”
Анъанавий тарихий асарлардан яққол ажралиб турадиган “Тарихи Масъудий” (“Масъуд тарихи”) асарнинг муаллифи Абулфазл Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ал-котиб ал-Байҳақийдир (995-1077). У Нишопур вилоятига қарашли Ҳарисобод қишлоғида бадавлат мансабдор оилада туғилган, асосан Нишопур шаҳрида таълим олиб, балоғатга етган.
Абулфазл Байҳақий тахминан 1021 йили Ғазнавийлар давлатининг девони расоили - хорижий мамлакатлар билан алоқа юритувчи маҳкамага дабирлик мансабига қабул қилинди ва вазир Абу Наср Мишкон раҳбарлигида 19 йил йша мансабда хизмат қилди. Абу Наср Мишкон вафотидан сўнг 1039 йили Абулфазл Байҳақий унинг ўрнига девон бошлиғи этиб таъйинланди. 1041 йили Султон Масъуд ўлдирилгандан сўнг у сарой хизматидан четлатилди ва фақат Султон Абдурашид 1050 йили ҳокимият тепасига келгач, яна ўз ўрнига тикланди. Абулфазл Байҳақий бу лавозимда 1059 йилгача, яъни Султон Фарруҳзод (1053-1059 йй.) салтанатининг охиригача давлат хизматида бўлди, кейин истеъфога чиқиб, илмий иш билан машғул бўлди. У 1077 йили вафот этган.
Абулфазл Байҳақий “Зийнат ул-китоб” (“Китоблар зийнати”), “Тарихи оли Маҳмуд” (“Маҳмуд хонадонининг тарихи”) ёки “Жомиъ фи тарихи оли Сабуқтегин” (“Сабуктегин хонадони тарихидан ҳикоялар мажмуаси”) номли асарлари билан машҳур. “Тарихи Байҳақ” (“Байҳақ (вилояти) тарихи”) асар муаллифи Абулҳасан Али Байҳақий, ХII асрнинг иккинчи ярмида ўтган ва кўпинча ибн Фундуқ номи билан машҳур бўлган олимнинг маъоумотига қараганда, Абулфазл Байҳақийнинг “Тарихи оли Маҳмуд” асари ўттиз жилддан иборат бўлган. Лекин бу улкан асарнинг фақат олтинчи жилдининг иккинчи қисми, 7, 8, 9 жилдлари ҳамда 10-жилдининг бир қисми етиб келган, халос. Бу қисмлар Султон Масъуд (1030-1041 йй.) даври тарихини ўз ичига олади ва “Тарихи Масъудий” номи билан маълум ва машҳур.
“Тарихи Масъудий” асарида бошқа тарихий китоблардан фарқли муаллиф ўзи кўрган ва ишончли кишидардан аниқлаган маълумотларни, шунингдек, ҳукумат маҳкамаларида сақланган расмий ҳужжатлар асосида ҳамда маъиший тафсилотларга ҳам алоҳида эътибор берилган.
Бу хусусият асарнинг далилий маълумотларга бойлиги, воқеаларнинг кенг ва атрофлича баён этилиши ва ниҳояти зўр бадиий маҳорат билан ёзилганлиги, унинг бошқа тарихий асарлардан алоҳида ажратиб туради.
Китобда асосан Султон Масъуд даври Ғазнавийлар салтанати ихтимоий-сиёсий аҳволига кенг ўрин берилган. Бундан ташқари, асарда Саффорийлар, Сомонийлар, Салжуқийлар тарихига оид муҳим маълумотлар ҳам бор. Айниқса, Ғазнавийлар билан Хоразм, Салжуқийлар ҳамжа Қорахонийлар давлати ўртасида бўлган сиёсий муносабатлар ҳақида қимматли маълумотлар кўп.
Ушбу асарда Абу Райҳон Беруний ҳаёти тўғрисида тафсилотлар ва унинг бизгача етиб келмаган Хоразм тарихига оид асаридан лавҳалар биз учун жуда қимматлидир. Чунки муаррих улуғ ватандошимиз билан мулоқотда бўлган, уни яхши билган ва фикрларини қадрлаган.
“Тарихи Масъудий” асарининг форсий матнини У. Морлей Калкуттада 1861 йили, Теҳронда эса Аҳмад Пешаворий 1886 йили, Саид Нафисий 1941-1954 йиллари, Ғани ва Фаёз 1945 йили чоп этганлар. Унинг арабча таржимаси Қоҳирада Яҳё Ҳашшоб ва Содиқ Нишот томонидан чоп этилган.
“Тарихи Масъудий” асарининг русча таржимаси тадқиқот ва зарур изоҳлар билан атоқли манбашунос олим А.К.Арендс томонидан Тошкентда 1962 йили ва Москвада 1969 йили эълон қилинди. Китобнинг Х-ХI аср тарихини ўрганувчилар учун манба сифатидаги аҳамияти жуда катта.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling