Тарихий манбашунослик
“Акбарнома” ёки “Иқболнома”
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
11.2.8. “Акбарнома” ёки “Иқболнома”
“Акбарнома” ёки “Иқболнома” номли асар муаллифи Абулфазл Алломийдир. У ХVI асрда Ҳиндистонда яшаган йирик тарихнавис олим ва давлат арбобидир. Олимнинг номи Абулфазл ибн Муборак бўлиб, билим доираси жуда кенг бўлгани учун Алломий, билимлар соҳиби деб аташганлар. У 1551 йил 14 январида Аграда туғилган. Отаси шайх Муборак ибн Хизр ўз даврининг машҳур илоҳиёт олимларидан ҳисобланган. Акаси Абулфайз йирик шоир ва олим бўлган. Абулфазл Алломий 1574-1602 йиллари Бобурнинг набираси Жалолуддин Муҳаммад Акбар (1556-1605 йй.)нинг Бош вазири бўлган ва Ҳиндистоннинг ХVI асрнинг иккинчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта роль ўйнаган. 1602 йил 22 августда Декан субасидан қайтиб келаётганида, шаҳзода Султон Салим, бўлғуси Жаҳонгир ёллаган қотил томонидан йўл кстида ўлдирилган. Абулфазл Алломийнинг асосий асари “Акбарнома” ёки “Иқболнома” Ҳиндистон ва Афғонистоннинг ХVI асрдаги ижтимоий-сиёсий тарихидан бахс юритади. Маълум даражада “Вақоеъ” ёки “Бобурнома” асарини давоми сифатида яратилган бу улкан асар уч китобдан иборат. Биринчи китобда Акбарнинг туғилиши, ота-боболари – Бобкр, Ҳумоюн, шунингдек Акьар подшоҳлигининг дастлабки 17 йил ичида бўлиб ўтган ижтимоий-сиёсий воқеалар баён қилинади. Иккинчи китоб Ҳиндистон ва қисман Шимолий Афғонистоннинг 1573- 1601 йиллардаги тарихини ўз ичига олади. Учинчи китобда Бобурийлар давлатининг тузилиши, Ҳиндистоннинг маъмурий таркиби, аҳолидан йиғиладиган солиқ ҳамда жарималар ва уларнинг миқдори, ҳиндларнинг дини ва урф одатлари каби масаларга кенг ўрин берилган. Учинчи китоб мустақил мазмунга эга ва уни “Ойини Акбари” (“Акбар қонунлари”) ном билан аталади. “Акбарнома” асарининг матни 1872-1877 йиллари, Г. Бевериж томонидан инглизчага қилинган таржимаси 1903-1921 йиллари Калкуттада чоп этилган. “Акбарнома” Бобурийлар саройида мунтазам юритилган махсус кундалик давтар, расмий давлат ҳужжатлари, шунингдек, бўлиб ўтган воқеаларнинг иштирокчилари бўлган, ёки ўша воқеаларни билган кишиларнинг оғзаки ахборотлари асосида ёзилган. Асарнинг ноёблиги ва қимматлиги ҳам шундандир. Абулфазл Алломий асари Бобурийлар давлати ва Бухоро хонлиги ўртасидаги сиёсий ва маданий муносабатларни ўрганишда муҳим манбалардан бири ҳисобланади. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling