Тарихий манбашунослик


“Силсилат ас-салотин” асаридаги мактублар


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

12.3.23. “Силсилат ас-салотин” асаридаги мактублар 
“Силсилат ас-салотин” асарида Шайбонийлар ва Аштархонийлар 
ҳукмронлиги даврида Юухоро ва Балх хонлари, Эрон подшоҳлари – 
83
Хирож-асосий солиқлардан, даромад солиғи, одатда даромаднинг учдан бир қисмини ташкил этган.
84
Мирзабоши – хоқон девонидаги мирзалар бошлиғи.
85
Маҳрам – хонга яқин, унинг ҳамма йиғинларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор.+
86
Судур – барча вақфлар мутасаддийси, мамлакат садрларининг бошлиғи.


Сафавийлар ва Ҳиндистондаги Бобурийлар ўртасида олиб борилган 
дипломатик ёзишмалардан айримларининг матнлари келтирилган. Улар 
қуйидагилардир: 
Ҳиндистон подшоҳи Акбар (1556-1605)нинг 1586 йили Бухоро хони Абдуллахон 
11(расман 1583-1598 йй.)га ўз элчилари Ҳаким Хумом ва Садри Жаҳон 
орқали юборган мактуби; 
Эрон подшоҳи шоҳ Аббос 1(1587-1623 йй.)нинг 1590-1591 йили элчи Ёдгор 
султон эрамли орқали Балх хони Шайбоний Абдулмўъминхон (1582-
1598)га юборган хати
Акбар подшоҳнинг 1591 йили Бухорога Абдуллахон 11 номига .борган мактуби; 
Туркия султони Мурод 11 (1574-1595 йй.)нинг 1592 йили Балх хони 
Абдумўъминхогша юборган хати; 
Балх хони Абдумўъминхоннинг Эрон подшоси Аббос 1 номига элчи Али Ёрбек 
орқали 1597 йили юборган хати; 
Эрон шоҳи Аббос 1нинг 1598 йили Балх хони Абдумўъминга (ўша йили отаси 
ўрнига хон этиб сайланган эди) йўллаган жавоб мактуби
Шоҳ Аббос 1нинг 1598-1599 йили элчи Зулфиқорбек Зулқадар орқали Нисо ва 
Обивард ҳокими Шайбоний Динмуҳаммад султонга юборган хати; 
Шоҳ Аббос 1нинг 1611 йили Бухоро хони Аштархоний Имомқули (1611-1642 
йй.) номига юборган хати; 
Имомқулихоннинг шоҳ Аббос 1 номига 1611 йили элчи Ўзбекхўжа додхоҳ 
орқали юборган жавоб мактуби; 
Ҳиндистон подшоҳи Нуриддин Жаҳонгир (1605-1627 йй.)нинг 1611 йили 
Бухорога, Имомқулихон номига йўллаган хати; 
Ҳиндистон подшоҳи Шаҳобиддин Шоҳижаҳон (1627-1667 йй.)нинг 1628 йили 
Имомқулизон номига элчи Ҳаким Хозиқдан бериб юборган мактуби; 
Эрон подшоҳи шоҳ Сафиъ 1 (1629-1642 йй.)нинг Бухорога, Имомқулихон номига 
1629 йили элчи Дониш муншийдан бериб юборган хати
Ҳиндистон подшоҳи Шоҳижаҳоннинг 1628 йили Балхга элчи Тарбиятхон орқали 
юборган мактуби; 
Бухоро хони Аштархоний Надр Муҳаммадхон (1642-1655 йй.)нинг Шоҳижаҳон 
номига элчи Надрбий Шабоят орқали бериб юборган хати; 
Ҳиндистон подшоҳи Шоҳижаҳоннинг Надр Муҳаммадхонга 1645 йили шаҳзода 
Мурод Бахш орқали йўллаган жавоб мактуби; 
Шоҳижаҳоннинг 1646 йили Надр Муҳаммадхонга юборган мактуби; 
Бухоро хони Аштархоний Абдулазизхон (1645-1680 йй.)нинг 1666-1667 йили 
Ҳасан қушбеги элчилиги орқали Эрон подшоҳи шоҳ Сафиъ номига 
йўллаган хати; 
Ҳиндистон подшоҳи Аврангзеб Оламгир (1658-1707 йй.)нинг Бухоро хони 
Аштархоний Субхонқулихон (1680-1702 йй.)га элчи Яккатозхон орқали 
1671 йили йўллаган мактуби; 
Бухоро хони Субхонқулихоннинг Ҳиндистонга, подшоҳ Аврангзеб Оламгир 
номига 1687 йили элчи Надр девонбегидан бериб юборган мактуби; 
Ҳиндистон подшоҳи Шоҳижаҳоннинг Балх устига қўшин тепасида юборилган 
шаҳзода Мурод Бахш ва Асолатхон номига Надр Муҳаммадхоннинг ўғли 


шаҳзода Хусрав Султонга ҳурмат-эҳтиром ва меҳрибонлик қилиш ҳақида 
юборган хати. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling