Тарихий манбашунослик


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

 
17.2. Мемуар асарлар тавсифи. 
17.2.1. «Мужмали Фасиҳий» 
«Мужмали Фасиҳий» («Фасиҳийнинг (тарихлар) мажмуаси») ХV 
асрнинг кўзга кўринган тарихчиларидан Фасиҳ Аҳмад Хавофийнинг 
асаридир. Муаллифнинг тўла номи Фасиҳ Аҳмад ибн Жалолиддин 
Муҳаммад бўлиб, у 1375 йили Ҳиртда йирик мансабдор оиласида туғилган, 
1405-1424 йилларида Алоуддин Али тархон ва Шоҳруҳ девонида хизмат 
қилган. У 1440-1441 йиллари Шоҳруҳнинг суюкли ва нуфузли хотини 
Гавҳаршод бегимнинг амри билан қамоққа тушиб қолди. 1441 йил 2 
ноябрида озод қилингандан сўнг фақат илм билан машғул бўлган ва 1442 
йили ўзининг йирик-таризий биографик асари бўлмиш «Мужмали 
Фасиҳий» асарини ёзиб тамомлаган ва Шоҳруҳга тақдим этган. 
Тарихчининг вафот этган йили маълум эмас. 
Фасиҳ Аҳмад Хавофийнинг мазкур асари кўпгина тарихий, адабий, 
биографик, географик асарлар, масалан, ал-Масъудий, ибн ал-Асир, ибн 
Ҳаллиқон, Нисовий, Жувайний, Рашидиддин, Фахриддин Банокатий, 
Вассоф, Ҳофизи Абру, робиъа Фушанжий, Ибн Ямин Фарюмадий, Салион 
Соважий ва бошқаларнинг асарлари асосида, шунингдек, муаллифнинг 
кузатиш ва тафтишлари натижасида тўплаган бой далилий маълумот 
асосида ёзилган. 
Асарда Одам Атодан то муаллиф замонигача Элон ва 
Мовароуннаҳрда бўлиб ўтган муҳим тарихий воқеалар, машҳур олимлар, 
шоирлар, адиблар ва бошқа таниқли кишиларнинг таржимаи ҳоли, 


шугингдек, йирик сув иншоотлари ҳамда диққатга сазовор юинолар, 
масжид, мадраса, сардоба, карвонсарой, ҳаммом ва бошқаларнинг 
қурилиши ҳақида қисқача, лекин бениҳоят қимматли далилий маълумотлар 
келтирилган. Воқеалар ййилма-йил, хронологик тартибда берилган. Бу ҳол 
асардан фойдалинишни бирмунча осонлаштиради. 
«Мужмали Фасиҳий» сўз боши-дебоча, кириш-муқаддима, хотима ва 
икки қисм-мақоладан иборат. 
Дебочада тарих фанининг хосиёти ва уни ўрганишнинг аҳамияти 
ҳақида гап боради, асарнинг номи ва мундарижаси келтирилади. 
Муқаддимамда дунёнинг яратилишидан то Муҳаммад пайғамбарнинг 
туғилишигача бўлган давр ичида кечган воқеалар ҳақида маълумот 
берилади. 
Биринчи мақолада Муҳаммад пайғамбарнинг тўғилишидан то унинг 
Маккадан Мадинага ҳижрат қилиши, 622 йилигача бўлган даврни ўз ичига 
олади. 
Иккинчи мақолада жуда катта давр 622 йилдан то 1442 йилгача 
мусулмон оламида юз берган воқеалар баён этилади. 
Хотима махсус Ҳирот шаҳарига бағишланган. 
Фасиҳ Аҳмад Хавофий ва унинг мазкур асари ХIХ аср ўрталаридан 
бери илмий жамоатчиликнинг диққат-эътиборини ўзиша жалб қилиб 
келмоқда ва машҳур шарқшунос олимларнинг бксак баҳосига сазовор 
бўлган. 
«Мужмали Фасиҳий»нинг матни 1961-1963 йиллари Эронда Маҳмуд 
Фаррух томонидан, иккинчи мақоланинг русча таржимаси Д.Юсупова 
томонидан Тошкентда 1980 йили чоп этилган. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling