Тарихий манбашунослик
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
8.3.22. “Тарихнома”
“Тарихнома” ёки “Зайли Зафарнома” (“Зафарнома”га қўшимча”) деб аталадиган муҳим тарихий асар муаллифи Хожа Тожуддин ас-Салмонийдир. У етук хаттот бўлиб Музаффарийлар 33 саройида, девони иншода хизмат қилган. Амир Темур Шерозни эгаллаб, Музаффарийлар сулоласи барҳам топгандан кейин 1393 йили бошқа илм аҳли билан Самарқандга олиб келинган ва сарой хизматига тайинланган. 1409 йили март ойида амирлар исёни бартараф этилгач, олий ҳокимият Шоҳруҳ Мирзо Хожа Тожуддин ас- Салмоний унинг амри билан Ҳиротга олиб кетилади ва олий ҳукмдорнинг топшириғи билан ўзининг мазкур асарини ёзишга киришади. Лекин уни 33 1313-1393 йиллари Форс, Кирмон ва Курдистонни идора қилган сулола. Асосчиси Муборизиддин ибн Музаффар (1313-1359 йй.) тамомлай олмайди. Лрадан кўп вақт ўтмай саройда вазир Фахруддинга қарши уюштирилган фитнада қатнашганликда айбланиб қамалиб қолади ва жазога тортилади. Хожа Тожуддин ас-Салмоний мазкур асарида Амир Темурнинг сўнгги йиллари ва Шоҳруҳ Мирзонинг тарихини ёзишни ният қилган эди. Лекин, тақдир тақазосибилан мақсадига эриша олмайди. Фақат 1404-1409 йиллар тарихини ёзиб битиришга улгуради, халос. Асарда 1404 йилда Хитойга юриш олдидан Конигилда ўтган катта тантаналар, шаҳзодалар Улуғбек, Иброҳим Султон, Ижил Мирзо, Сиди Аҳмад, Пирмуҳаммад ва Мирзо Бойқароларнинг никоҳ тўйлари, Хитойга юришнинг бошланиши, ҳазрат соҳибқироннинг 18 феврал 1405 йилги вафотидан кейинги оғир аҳвол, Халил Султоннинг ноқонуний йўл олий ҳокимиятни эгаллаб олиш воқеалари батафсил баён этилади. Воқеалар тафсилоти 1408 йил март ойида Халил Султоннинг амир Хулойдод бошлиқ бир гуруҳ фитначи амирлар тарафидан асир олиниши ҳақидаги ҳикоя билан тугайди. Хожа Тожуддин ас-Салмонийнинг “Тарихнома” асари бизнинг замонимизгача уч нусхада етиб келган. Улардан бири суқутли ва шу кунларда Англиянинг музейида (Инв.№ 159) сақланмоқда. Яна иккитаси Туркияда, Истанбулдаги Сулаймон Фотиҳ (Инв.№ 4305) ва Лала Исмоил афанди кутубхоналарида (Инв.№ 304) сақланади. Биринчи нусха суқутли, иккинчиси тўла. Асар Г.Р.Рёмер тарафидан немис тилига 1956 йили, Исмоил ака тарафидан 1988 йили турк тилига ва З.М.Буниятов томонидан 1991 йили рус тилига эркин таржима қилинган. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling