Тарихий манбашунослик
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
11.2.6. “Аҳсан ут-таворих”
“Аҳсан ут-таворих” 12 жилддан иборат умумий тарих йўналишида яратилган йирик асар бўлиб, унинг муаллифи ХVI асрда ўтган эрон тарихчиси Ҳасанбек Румлудир. Тарихчи йирик ҳарбий саркарда оиласига мансуб бўлиб, бобоси Амир Султон (1539-1540 йили вафот этган) ўз вақтида Қазвин ҳамда Соужбулоқ ҳокими бўлган. Ҳасанбек 1530-1531 йиллари Қум шаҳрида туғилган, яхши ўқиб таълим олган ва 1541-1542 йилдан бошлаб отаси билан бирга қурчи бўлиб шоҳ Таҳмосиб (1524-1576 йй.)нинг ҳарбий юришларида қатншган ва асарида ёзилган воқеаларнинг кўпларини ўз кўзи билан кўрган. XII жилдли “Аҳсан ут-таворих” асарининг фақат XI-XII жилдлари сақланиб қолган бўлиб, уларда 1405-1577 йиллар орасида Эронда, шунингдек, Мовароуннаҳр, Ҳиндистон, Туркия, Озарбайжон ва Гуржистонда бўлиб ўтган ижтимоий-сиёсий воқеалар йилма-йил баён этилган. Асарнинг 12 жилди бутунлай янги ҳисобланади ва унда асосан Эроннинг 1495-1577 йиллардаги сёсий тарихини ўз ичига олади. Асар 1572-1577 йиллари ёзиб тамомланган. Ҳасанбек Румлунинг асарида Сафавийлар сулоласига мансуб шоҳлар таърифланади, уларнинг фаолияти ва босқинчилик урушлари бир томонлама ёритилади. Асарда 1495-1577 йиллар орасида қўшни мамлакатлар, шунингдек, Ўрта Осиё хонликлари, Бухоро, Хива билан бўлган сиёсий муносабатларига оид қимматли маълумотлар кўп. Бобур билан шоҳ Исмоил ўртасида Шайбонийларга қарши тузилган ҳарбий-сиёсий иттифоқ, Шайбонийлар билан Эрон шоҳлари ўртасидаги Хуросон учун узоқ йиллар давом этган қуролли кураш ва унинг оқибатлари, Хоразмнинг ХVI асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий аҳволи ҳақидаги махлумотлар ана шулар жумласидандир. “Аҳсан ут-таворих”дан айрим парчалар рус ва грузин ва немис тилларига ўгирилиб, тўпламларда чоп этилган. Форсча матни, инглизча таржимаси билан бирга, 1931 ва 1934 йиллари Ч.Н.Седдон тарафидан Ҳиндистоннинг Барода шаҳрида чоп қилинган. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling