Таҳририят кенгаши раиси
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2022 2 soni (4)
II СОН. 2022
СОЛИҚ ВА ҲАЁТ ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ ОММАБОП ЖУРНАЛ www.soliqvahayot.uz II СОН. 2022 23 стандартларни ишлаб чиқиш, ва шу билан, миллий стандартларни яратиш заруратини бартараф этишдан иборат. МҲХС ҳақида гап борар экан, биз бухгалтерия ҳисоби жараёнлари амалиётига кирган тарихий муҳим саналар ҳақида бироз тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Халқаро стандартларнинг оммалашишига икки ўзгариш сабаб бўлди. Биринчиси, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари Қўмитаси, AҚШ Конгресси ва Халқаро қимматли қоғозлар комиссияси ўртасида халқаро ташкилотларнинг ўз акцияларини Aмерика биржаларида рўйхатдан ўтказиш учун кўпроқ хорижий компанияларни жалб қилиш истагини акс эттирувчи битим имзоланганлиги. МҲХСга ўтишни тезлаштирган иккинчи воқеа қитъа мамлакатлари ягона ҳамжамиятга бирлаша бошлаганда содир бўлди. Бу асосан, мамлакатга капитал жалб қилиш эҳтиёжининг ўсишини олдиндан белгилаб қўйди. Сўнгги йилларда молиявий ҳисоботда сезиларли ўзгаришлар юз берди. Бунинг далилини бутун дунёда МҲХСнинг тобора кенг қўлланилаётганлигида кўриш мумкин. Кўпгина минтақаларда МҲХС бир неча йиллардан буён қўлланиб келинмоқда, уларни амалга оширишни режалаштирган минтақалар сони 2019 йилда кескин равишда кўпайди. Мамлакатларнинг МҲХСга ўтиши тўғрисидаги сўнгги маълумотларни “Interactive IFRS adoption by country map” орқали кўриш мумкин. Сўнгги йилларда сиёсий муҳитнинг ўзгариши МҲХСга ўтиш учун муҳим омил бўлди. МҲХС Қўмитаси ушбу масалалар бўйича жадал иш олиб бормоқда, шунинг учун, стандартлардаги қатор ўзгаришлар келгуси бир неча ой ва йиллар мобайнида давом этиши мумкин. 2. Адабиётлар шарҳи. Иқтисодчи олим С.Ташназаров (2016) таъкидлаганидек, дунё бозорига чиқиш, халқаро кредит олиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун молиявий ҳисоботни МҲХСлари бўйича тузиш мақсадга мувофиқдир. Мамлакатимизда МҲХСлари асосида молиявий ҳисобот тузаётган компаниялар сони ошиб бормоқда. Чунки, молиявий ҳисоботнинг шаффофлигини оширишга эришиш фақат МҲХСларга ўтиш орқали амалга оширилиши мумкин бўлади. Шу боис, халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар ҳамда илғор инструментлар ва тажрибалардан фойдаланиш кун тартибидаги долзарб масалалардан ҳисобланади. О.Соловьевнинг (2010) фикрига кўра, “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳақиқатан ҳам халқаро аҳамиятга эга бўлиб, кўплаб мамлакатларнинг тажрибаларини бирлаштиради”. В.Терехова (2000) турли мамлакатлар томонидан МҲХС қўлланишининг асосий сабабларидан бири сифатида компаниянинг ҳисоботни шакллантириш харажатларини қисқартиришини келтиради. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling