Экология - (oikos-уй грек.) ўсимлик ва ҳайвонот дунёларининг ўзаро ва атроф-муҳит билан муносабатлари.
Антропоген -Тўртламчи давр-Плейстоцен-охирги 1,5-1миллион йиллик ер юзидаги экологик жараёнлар.
Голоцен - энг сўнгги музлаш тугаганидан кейинги(яъни ҳозирги замон)даври ва унинг атроф муҳити.
Орогенез-ер ости тектоник жараёнлари натижасида тоғлар ўсиш жараёни.
Арид - Ксеротермик-қуруқ иқлимнинг ҳукумрон фасли.
Плювиал - серёмғир намгарчилик даври.
Гляциал - музлаш даври.
Бореал-голоцен даврининг бошланишидаги салқин фасл.
Географик ландшафт-географик муҳитнинг турли шакллари (тундра, дашт, тоғлик ва б. ландшафтлар).
Кенглик зоналари - ер кенгликлари сари ўзгариб борувчи турли ландшафтлар (тропик, субтропик, ўрта кенглик).
Флора-ер юзи ўсимлик дунёси.
Фауна-ер юзи ҳайвонот дунёси.
Тектоника-геологик плиталарининг ҳаракатлари (дрейфи) туфайли юзага келган ер юзи харакатлари ва ўзгаришлари.
Аккумулация - сув ва ҳаво ҳаракатлари натижасида емирилган жинсларнинг йиғилиб бориш жараёни.
Дефляция - сув ва ҳаво ҳаракатлари натижасида геологик жинслар ва чўкиндиларнинг емирилиши.
Эррозия базаси - дарё ўзанининг этагидаги энг пастки сув сатҳи.
Меандр - дарё ўзанини бориб-келиб оқиши жараёнида ҳосил бўлган илон изи ўзанлар.
Морена - музликларни этагларига йиғилиб қолган тош уюмлар.
Глетчер - музлик.
Фирн яхи - музликларга хос бўлган музнинг кристаллик структураси.
Адаптация - тирик организмларнинг атроф-муҳит шароитига мослашиши.
Ер қобиғининг плиталари - ер қобиғини ташкил этувчи бўлаклар.
Қитъалар дрейфи - геологик плиталарни ер мантияси узра силжиб бориш жараёни.
Палеонтология - ер қобиғидги ўтмиш геологик даврларда яшаган ва қатламлар ичида қолиб кетиб тошга айланган ўсимлик (флора) ва организм (фауна) қолдиқларни ўрганадиган фан
Антропоген - инсоннинг экологик мувозанатни бузадиган хўжалик фаолияти натижасида тупроқ унумдор қатламларининг емирилиши ва умуман инсон фаолиятини таббий муҳитга таъсири.
Do'stlaringiz bilan baham: |