Tarix” kafedrasi «paleoekologiya va sivilizatsiya dinamikasi» fanidan o’quv-uslubiy majmua


Download 0.64 Mb.
bet8/14
Sana03.12.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1797276
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
0.PALEOEKOLOGIYA va SIVILIZATSIYA DINAMIKASI FANIDAN O’QUV-USLUBIY MAJMUA

Мавзу бўйича қўшимча саволлар

  1. Ерда ҳаётнинг вужудга келиши. Хақидаги назарияларни тахлил қилинг

  2. Палеозой, Мезозой, Кайнозой эралари

  3. Геологик музлик даврлари.

Адабиётлар

  1. Charles French. Geoarchaeology in action: studies in soilmicromorphology and landscape evolution. Routledge. 2003.

  2. Paul Goldberg and Richard I. Macphail. Practical and theoretical geoarchaeology. Blackwell publishing. 2006.

  3. Богданов И.И. Палеоэкология. Учебное пособие. М. Изд. «ФЛИНТА». 2011.

  4. Белкин В.В. Основы геологии. Учебное пособие. Пермь-Березники. 2008.



7-Мавзу: Милодий I-II минг йилликлар иқлими ва экологик муаммолари.
Режа:

  1. Европада III-IV асрларда иқлимий бўҳронлар ва халқларнинг буюк кўчиши.

  2. VII-VIII ва IX-X асрлардаги иқлим.

  3. Ўрта асрлар даврида иқлимдаги асосий ўзгаришлар.

  4. Иқлим ўзгариши ва унинг халқларнинг миграцияси ва иқтисодига таъсири.



Таянч иборалар. Голфстрим, Иқлим, миграция,
Охирги 2 минг йил ичида ер юзининг иқлими нисбатан барқарор эди, лекин бу вақт давомида ҳам иссиқ ҳам совуқ иқлим фасллари бўлиб турган. Европада эрамиздан олдинги асрларда совуқ ва намгарчилик авжига чиқади. Музликлар майдони кенгайиб, денгизларда тўлқинлар кўпаяди. Рим шоири Овидий эрамиз бўсағасидан олдинроқ Дунай дарёси соҳилларига сургун қилинади. Унинг ёзишича қиш у ерда нихоят совуқ бўлиб дарёларини қалин муз қоплайдики отлиқ ва пиёдалар муз устидан кечиб ўтаверадилар. Қора денгиз хам қисман музлайди. Эрамиз бўсағасига келиб ҳарорат қизий бошлайди.
Маълумотларга кўра эрамизнинг 100 йилига келиб шимолий Италия ҳудудида узум ҳамда олива дарахти ўса бошлайди. Шимолий Африка ҳудудида ғаллакорлик авжига чиқиб Рим империясини нон билан таминлайди.
Сурхондарё воҳасида эрамизнинг 1 асрларида аввалги даврларига нисбатан қишлар вақти кўпайиб экин ерлар кенгаяди. IV-V асрларда қахатчилик туфайли aнтик цивилизация инқирозга учрайди. Кушонлар салтанати йўқолиб кетади. Рим, Хитой империялари инқирозга учрайди. Рим иккига бўлиниб кетади, Хитойда Ханн империяси қулайди. Лекин VI-VII асрларда Евросиё ҳудудида намгарчилик ошиб об-ҳавонинг нисбатан салқин кетиши натижасида кўчманчилик цивилизациялари давлатчилиги авжига чиқа бошлайди. Бу Турк хоқонлиги даврига тўғри келади. Узоқ жанубий ғарбда араб халифалиги шаклланиб 4 тарафга хужум бошлади.
Марказий Осиёда III-IV асрларда асрий қурғоқчилик юз бериши натижасида дашту биёбонда хукмрон бўлиб юрган хунн қабилалари кўчишга мажбур бўлади. Бу билан Европа халқларининг буюк кўчиши деган ибора пайдо бўлади.
IV-V асрларга оид Евроосиё, Хитой, Хиндистон ва Рим манбаларда қадимги давлатлар ҳудудига хуннлар кириб келиши ифодаланган. Оқ хуннлар хақида ахборот берилади Ғарб – оқ, Шарқ – кўк, Жануб – қизил, Шимол – қора ранглар билан ифодаланган
1 минг йилликнинг охирига келиб бутун Евроосиёда илиқ иқлим хукмрон бўлади. Манбаларга кўра бу фаслда Амударё юқори оқимида хурмо, Жеттисувда узум ўса бошлайди. Шимоли-ғарбий Европада викинглар шимолий Атлантика бўйлаб суза бошлади. IX-X асрларда улар Фарер оролларини, Исландия, Греландия оролларини кашф етди. XI аср бошларида Америка қирғоқларини очади. Орол ва Каспий ҳудудида ҳарорат ўзгаришга қараб кенгайиб ёки торайиб туради.
Иккинчи минг йилликда айниқса 2 фаслга эътибор беришимиз керак.

  1. IX-XI асрларда кечган илиқ фасл.

  2. XIII-XIX асрларга оид кичик музлаш даври.

Англияда 1-климатик оптимум даврида иссиқ қуруқ ёз билан серёмғир қишлар хос бўлган. 2 фаслда эса, кичик музлаш даврида Англия оролларида асосан жанубий ва ғарбий йўналишда шамоллар эсиб турган. Ундан сўнг Европа иқлими совий бошлайди. Бу даврда беқарор совуқ иқлим бутун Ўрта Осиё давлатларига таъсир кўрсатди.
Хисоб-китобларга кўра кичик музлаш даври бошлангандан сўнг ҳарорат 1,5 градус пасаяди. Натижада деҳқончилик ўсимлиги етиштириш вегетация фасли 21 кунга қисқаради. Айнан шу даврда Марказий Осиё тоғларида ўрмонлар ҳудуди 200 метр пастга қараб кенгаяди.
XV асрда Арктика музликлари Греландия, Исландияни муз билан қоплайди. Аввал пайдо бўлган қишлоқлар йўқ бўлади. Иқлим ўзгариши натижасида озуқанинг баланси йўқолади. Бу даврда Россияда ҳам муаммолар кўпаяди. Очарчилик юз беради.
XVI – XVII асрда аста – секин ҳарорат кўтарила бошлайди. аммо XVIII-XIX асрда яна совийди. Бу иқлим ўзгаришлар ҳаммаси об-ҳавонинг циркуляциясига боғлиқ. Европа шамоллари циркуляциясида об-ҳавонинг турли-туман ўзгариб туришига олиб келади.
Иқлим асосан жанубий ғарбий шамол билан боғлиқ бўлган. Бу ҳам Голфстрим таъсири. XII-XIII асрларда Англияда ўртача ёзги ҳарорат 16,3 градусга, қишки ҳарорат 1,2 градусга тенг бўлган. Кичик музлаш даврида эса XVI-XVIII асрда ўртача ёзги ҳарорат 1,5 градус, қишки ҳарорат -3,2 градусга тенг бўлган. Норвегия, Исландия музликларининг кузатилиши уларнинг хажми XII асрга келиб камайиши ва 17-18 асрларда кўпайиши кузатилган. Шу билан биргаликда музликлар майдони кенгайиб, океан сатҳи пастга тушади.
XVIIIасрда океан сатҳи ҳозиргига нисбатан 17-20 метр пастга тушади. Мана шу ўзгаришлар инсоният ижтимоий ҳаётига таъсири катта бўлган.
Европада кичик музлаш даврида никоҳ черковда ўтган, келин куёвларни дафтарга ёзилган. ёши мана шунча дейилган. Совуқ иқлим фаслида никоҳлар камайиб, келин куёвларнинг ёши ошиб боради. Англияда XVI асрда қизлар 27 ёшга чиққанда турмушга чиққан, 1700 йили эса бу кўрсатгич 30 ёшга чиқади. XIX асрда 23 ёшга тушади.Норвегия мамлакатида XIX асрда қизлар 16-17 ёшда вояга етса, XX асрда эса балоғат фасли 13-14 ёшга тушади. Шу билан биргаликда иссиқ фаслларда одамларнинг яшаши, яъни ёши узайганлиги кузатилган. Иқлим ўзгаришларининг бошқа омиллари ҳам инсонларга таъсир қилади. Турли епидемиялар тарқайди. Ҳайвонлар, ўсимликлар турли туман климатик синовларга дуч келади. Узоқ Шарқда ҳам турли туман ходисалар манбаларда учрайди. Жумладан, Японияда Сакура (ёввойи олча гули) байрами нишонланади, шунингдек биринчи қор ёғиши байрами ҳам нишонланган. Кузатишларга кўра иккинчи минг йилликнинг бошида илиқ иқлим хукмрон бўлган, 2 ярмида эса совуқ иқлим хукмрон бўлади. Одатда иссиқ иқлим фаслида Японияда қурғоқчилик кузатилган.
Ўрта Осиё ёзма манбаларига кўра 9-11 асрларда қурғоқчилик хукмрон бўлган. Ҳарорат хозиргидан ярим градус баланд бўлган, дарахтлар қурий бошлайди, йиллик ёмғир ҳажми 55мм паст бўлган. Бу Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмийлар даврига, яъни туркий элатларнинг фаоллашган даврига тўғри келади. Лекин XII асрда ҳарорат 2,5 градусга баланд бўлсада, ёғингарчилик ҳозиргидан 150 мм. Баландроқ бўлган. Кичик музлаш даври бошланади. Сахролар кўкариб ўсимлик ўса бошлайди. Каспий майдони кенгаяди, совуқ қиш селлар кўпаяди.
XII асрда деҳқончилик майдонлари кенгаяди. Орол денгизида сув сатҳи кўтарилади, Янгикент шаҳри сув остида қолиб барбод бўлади. 1170 йили Султон Маъсуд ўзининг 100 минглик қўшини билан музлаб қолган Амударёдан кечиб юриш қилади.
1218 йили Муҳаммад Хоразмшохнинг Боғдодга бошлаган юриши ниҳоятда кўп қор ёғиши натижасида тўхтайди.
XIII асрда бошланган иқлим ўзгариши глобал тарзда кечади. 1230 йили қахатчилик натижасида Смоленск шаҳри аҳолиси қирилиб кетади. Шимолий Америка ҳам иқлим совиши натижасида дарё соҳиллари, ўрмонлар йўқолиб бепоён даштларга айланади.
Улар машғул бўлган ибтидоий дехқончилик барбод бўлади. Ҳайвонот дунёси ҳам ўзгаради. Бизонлар тарқайди. Xинд қабилалари ўзларининг дехқончиликларини ташлаб бизон овлашга ўтадилар. XIV асрда қор, ёмғир кўпайиб ҳозиргига нисбатан 130 мм. баланд туради. Бу Амир Темур давридан ҳарорат хозиргидан 3 градус паст. Ўрта Осиёда XVI асрга келиб ҳарорат ҳозиргига нисбатан1 градусга кўтарилади, ёғин камаяди. Тоғ музлкларнинг харакати тўхтайди. Россия арктикасида музлар эриши натижасида денгиз кемалари суза бошлайди.XVII-XVIII асрларда ҳарорат хозиргидан 1 градус баланд, ёғин эса хозиргидан 100 мм, кам бўлган.


Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling