Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Бешинчи звенонинг текширишни ташкил қилишдан мақсади - 
бутун дидактик жараённи барча босқичларида ўқитувчиларнинг 
эгаллаган билим қўникмаларини яхлит тарзда текширишдан иборат. 
Ўзлаштириш бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳар бир чорак охирида ва ўқув 
йили якунида ўтказилади. Ушбу текшириш олинган натижаларни ўқув 
йили давомида олган билим, кўникмаларни сифатини қўйилган мақсадга 
эришганлик нуқтаи назардан ташҳис қилиш керак. 
Махсус кўринишдаги комплекс текшириш. Бунинг ёрдамида 
турли фанларни ўрганиш жараёнида билим, кўникмаларни амалий 
характердаги муаммо (вазифалар)ни ҳал этишда ўқувчиларни 
қобилиятларини аниқлаш мақсадида ташҳис қилинади. Ушбу 
текширишнинг бош вазифаси - фанлараро, мавзулараро боғлиқликни 
сифат жиҳатидан амалга оширилганлигини ташҳис қилишдан иборат. 
Комплекс текширишнинг амалий мезони бўлиб, ўқувчиларнинг воқеа-


116 
ҳодиса, жараёнларни ўзи ўрганган барча фанларни, қўшимча 
манбааларга таянган ҳолда изоҳлаб, тушунтириб бера олиш қобилияти 
билан характерланади. 
Хулоса қилиб айтганда, таълим жараёнида ўқувчининг 
билимларини ўзлаштирганлик даражасини ташҳислаш комплекс тарзда, 
мантиқий асосланган - мавжуд меъзонларга асосланиб, амалга ошириш, 
таълим жараёнини барча соҳаларини лойиҳалашда ва уларни 
дастурлашда алоҳида аҳамият касб этади. 
IV. 
ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ 
21-
боб. ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ ВА УНИНГ МОҲИЯТИ 
I. 
Тарбия жараёни тўғрисида тушунча 
 
Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури»да Кадрлар тайёрлаш миллий моделини рўёбга чиқариш 
ҳар томонлама камол топган жамиятда турмушга мослашган
таълим ва касб-ҳунар дастурларини онгли равишда танлаш ва 
кейинчалик пухта ўзлаштириш учун ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, 
психологик-педагогик ва бошқа тарздаги шароитларни яратишни
жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган 
фуқароларни тарбиялашни назарда тутиши айтилган. Ушбу 
йўналиш келажак авлод эгаллаши зарур бўлган барча 
фазилатлар, тўғрироғи, шахс моделининг асосий таркибий 
қисмларини кўрсатиб беради. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling