З-боб. ЯХЛИТ ПЕДАГОГИК ЖАРАЁН
1.
Педагогик тизим. Педагогик жараён. Педагогик жараённинг
ривожланиш динамикаси. Педагогик ўзаро таъсир. Субъект ва
объект ўртасидаги муносабатлар. Педагогик жараённинг
асосий элементлари. Ҳаракатлантирувчи кучлар
16
Тарбиячи
ва
тарбияланувчилар
ўзаро
ташкилий
ҳамкорликда фаолият кўрсатувчи барча кўринишдаги
мактабгача тарбия, ўрта умумий таълим мактаблари, ўрта
махсус ўқув юртлари, олий ўқув юртлари, мактабдан ташқари
тарбия муассасаларининг ўзаро узвийликдаги тизими
педагогик тизим дейилади.
Ушбу тизим шароитида таълим ва тарбия мақсадларини
амалга оширувчи жараён педагогик жараён дейилади.
Педагогик жараённинг ривожланиш динамикаси унинг
ички ҳаракати, тарбиячи билан тарбияланувчи ўртасидаги
ўзаро муносабатлар характерига, ўзаро таъсир кучига боғлиқ.
Педагогик жараённи ташкил этишнинг ўзига хослиги:
тарбия объекти бир вақтнинг ўзида тарбия субъекти ҳам
ҳисобланади. Ўзаро фаолликка асосланган педагог ва
тарбияланувчи ўртасидаги ҳамкорлик педагогик ўзаро таъсир
тушунчасини тўлароқ акс эттиради.
Субъект билан объект ўртасида турли-туман алоқалар
мавжуд:
..
1. Ахборот характерида (ўзаро ахборотлар алмашиниб
туриш).
2. Ташкилий фаолият алоқалари (ўзаро биргаликдаги
фаолият).
3. Коммуникатив алоқалар (муомала, муносабат).
4. Бошқарув ва ўз-ўзини бошқарув алоқалари.
Педагогик жараённинг асосий элементлари: мақсад,
вазифа, восита ва натижа. Восита кенг маънода мазмун, шакл
Do'stlaringiz bilan baham: |