109
мувофиқдир.
20-боб. ТАЪЛИМНИ ТАШҲИС ЭТИШ
1. Ўқувчилар билимини ташҳис этишнинг мақсад ва вазифалари.
Замонавий
таълим
муассасаларида
ўқувчиларнинг
ақлий
салоҳиятини ўрганиш ва уларни билиш фаолиятини йўлга қўйиш,
назорат қилиш, таҳлил этиш, қайта алоқа
туфайли уларнинг олган
билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш ва у орқали кейинги таълим
жараёнларини лойиҳалаш алохида ахамият касб этади. Бу жараёнлар эса
ўз навбатида таълим сифатини янгилашга имкон яратади.
Таълим
сифати - бу
“таълим олувчи-таълим берувчи” даражасида мунтазам
равишдаги ўлчамлар асосида таълим берувчи ва олувчининг ўзаро
муносабатини, таълим олувчилар фаолияти
таълим натижаларининг
таълим-тарбиясига мослигини белгиловчи кўрсаткичдир. Шунга кўра
таълим муассасаларида таълим берувчи ва олувчилар тўғрисида аниқ
маълумотлар тизимини яратиш ва шу асосида ўқувчи билиш фаолиятини
самарали йўлга қўйиш бугунги куннинг долзарб масаласидир.
Мавжуд
аниқ маълумотлар тизими ёки
таълим сифати мониторинги - бу
таълим жараёни ва унинг ривожланишини
узлуксиз равишда назорат
қилиш, баҳолаш ва
ташҳисли-лойиҳали кузатиб боришга имкон
берувчи илмий асосланган методдир.
Do'stlaringiz bilan baham: