Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Ушбу методнинг мақсади, режалаштирилган вақтда таълим 
олувчи билим, кўникма ва малакаларини сифатини қатъий белгилаш ва 
қайд этиб бориш, амалда бўлган ДТС талаблари билан таққослашдан 
иборат бўлиб унинг вазифалари ахборот алмашиш, башорат қилиш, 
назорат қилиш, баҳолаш, ўзгартиришлар киритиш; ташҳисли-лойиҳали 
башорат қилишдан иборат. Бу ўринда мазкур вазифалар икки томонлама 
характер касб этади, яъни таълим олувчи ва таълим берувчи 
фаолиятларида бир хилда аҳамиятга эга. Шу жиҳатдан олиб 
қаралганда биз ўрганмоқчи бўлган мавзу – таълим жараёнини ташҳис 
қилиш - педагогика фанининг муҳим бўлими сифатида таълим-тарбия 
жараёнининг мақсади, мазмуни, усуллари, воситалари, натижаларининг 
сифати 
ва 
самарадорлигини, 
педагог 
ходимларнинг 
касбий 
тайёргарликларини уларнинг, билим, кўникма малака ва методларини
ўқувчилар томонидан ўзлаштиришлари ва тарбияланганлик даражасини 
ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил қилиш асосида хулосалар чиқариш, 
баҳолаш ва келгуси фаолиятларини лойиҳалаш юзасидан аниқ тавсиялар 
беришдан иборат. 


110 
2.Ташҳис. Педагогик ташҳис. 
Педагогик ташҳис объекти ва субъекти. 
Бир қатор методлар, восита ва усуллар ёрдамида 
кузатилаётган ёки ўрганилаётган объектни ҳолати тўғрисида 
олинган ахборотлар жараёни ташҳис дейилади. Ташҳисли ахборот 
ўзида объектнинг ҳолати, белгиланган меъёрга тўғри келиши, уни 
ҳаракатларини, 
ривожланиши 
тенденциялари 
тўғрисидаги 
маълумотларни ўз ичига олади. Бундай маълумотлар жараёнга уни 
тормозлаш ёки тезлаштириш, такомиллаштириш ёки коррекциялаш
янгилаш ёки тузатиш мақсадида асосли аралашиш имконини беради. 
Педагогик жараёнда ташҳис бир маротаба ёки ҳар замонда
қўлланиладиган усул эмас, чунки у доимий равишда инсониятни ўзаро 
боғлиқликда, фаолиятидаги муомала муносабатларидаги, ўзлаштириш, 
ижодидаги 
организмни 
ривожланиши, 
шахс 
хусусиятларини
шаклланишида, таъсир этишидаги жонли хужайра сифатида намоён 
бўлади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling