Иқтисодий жараѐнларни таҳлил этишда нисбий миқдорларнинг
қўлланилиши
Нисбий миқдорлар ҳар хил шаклларда ифодаланади. Уларнинг ифодаланиш шакли базис миқдорнинг қандай бирликка тенглаштириб олинишига боғлиқ.
Агар таққослаш асоси 1 га тенглаштириб олинса, у ҳолда нисбий миқдорлар коэффициентда, асоси 100 га тенг бўлса фоизда (%) ва асоси 1000 га
тенглаштириб олинса, нисбий миқдорлар промилледа (%0) ифодаланади.
Нисбий миқдорлар қуйидаги турларга бўлинади:
Режа(шартнома) бажарилиши нисбий миқдорлари ҳақиқий даражани режа даражаси билан таққослаш орқали аниқланади:
мисол. Жорий йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми амалда 150 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, режа даражаси эса 120 млрд. сўмга тенг бўлса, режа (шартнома) бажарилиши нисбий миқдорини ҳисоблаймиз.
Ечими:
= =1,25 ѐки 125,0 %.
Демак, жорий даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми режага нисбатан 125,0 % ни ташкил этган ѐки режа 25,0% ортиғи билан бажарилган.
Динамика нисбий миқдорлари келгуси давр даражасини ўзидан олдинги ѐки бошланғич давр даражаси билан таққослаш натижасини ифодалайди:
3–мисол. 2019 йилда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми 215,7 трлн.сўмни, 2018 йилда эса 210,0 трлн. сўмни ташкил этса, динамика нисбий миқдорларини аниқлаймиз.
Ечими:
.
Демак, 2019 йилда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми 2018 йилдагига нисбатан 102,7 % ни ташкил этган, ѐки 2,7% кўпайган.
Тузилма нисбий миқдорлари қисмни бутунга бўлиш натижасидир:
мисол. 2019 йилда етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари 108,3 трлн.сўмни, чорвачилик маҳсулотлари эса 107,4 трлн. сўмни ташкил этса, тузилма нисбий миқдорларини аниқлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |