Динамика қаторларини таҳлил қилиш кўрсаткичлари
Ўрганилаѐтган ҳодиса ва жараѐнларнинг динамикасини миқдорий томондан баҳолашда қуйидаги статистик кўрсаткичлар қўлланилади: мутлоқ ўзгариш; ўзгариш суръати, қўшимча ўзгариш суръати; бир фоиз ўзгаришнинг мутлоқ моҳияти. Динамика қаторлари кўрсаткичларини ҳисоблаш иккита давр даражасини таққослаш натижасида олинади. Таққосланиш усулига қараб, бу кўрсаткичлар ўзгарувчан ва ўзгармас базали кўрсаткичларга бўлинади. Уларни базисли ва занжирсимон кўрсаткичлар ҳам деб аташади. Базисли дейилишига сабаб қаторнинг барча ҳадлари база деб қабул қилинган битта ҳад билан таққосланади. Занжирсимонда эса ҳар бир таққослашда таққослаш базаси ўзгариб боради.
Мутлоқ ўзгариш деб, динамика қатори икки ҳадининг фарқи (айирмаси)га айтилади.
Мутлоқ ўзгариш базис усулида қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Yb Yi Y0 .
Занжирсимон усулда эса қуйидаги кўринишда ҳисобланади:
Yz Yi Yi1
(9)
(10)
Бу ерда:
Yb
ва Yz
–базисли ва занжирсимон усулларда ҳисобланган
мутлоқ ўзгариш;
Yi
ҳад;
–таққосланувчи ҳад; Y0
– база деб қабул қилинган таққосланадиган
Yi1 - таққосланувчи ҳаддан олдин келувчи таққосланадиган ҳад.
Динамикани ўрганишда энг кўп тарқалган ва ишлатиладиган кўрсаткич ўзгариш суръатидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |