Джеймс Е. Лиин саноат маркетингининг қуйидаги баъзи ҳусусиятларига эътиборни жалб қилади. - - сотиш ва харид қилишнинг катта хажмда эканлиги;
- - махсулотларнинг техник жихатдан анча мураккаблиги;
- - харидорларнинг катта таваккал (риск) қилишлари;
- - сотиб олиш даврининг бир мунча узунлиги;
- - сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилиш жараёнининг бир қадар мураккаблиги;
- - харидорларнинг товарларни аниқ (тушуниши, билиши) ҳис қилишлари, мутахассис эканликлари;
- - истеъмолчи (харидор) ва сотувчилар орасидаги муносабатларни нисбатан яқинлиги, фикрдошлиги;
- - ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг бир-бирларига ўзаро таъсири.
Саноат маркетинги тизими
Бошқарув масалалари бўйича маслаҳатчи Б.Чарльз Эймс (Ames) B2B бозорида маркетинг концепциясини қўллашда тўртта асосий жиҳатни ажратиб кўрсатади:
.
- 1)фойдани оширишга интилиш, бунда сотув ҳажми ва бозор улуши каби кўрсаткичлар истеъмол маркетингидаги каби муҳим эмас;
.
- 2)мижознинг эҳтиёжларини аниқлаш, бунинг учун мижозлар хулқ-атвори иқтисодий механизмларини тушуниш, улар фаолият кўрсатадиган тармоқ структурасини ва уларнинг рақобат стратегияларини билиш талаб этилади;
.
- 3)бирламчи аҳамиятга эга бўлган мижозлар гуруҳларини танлаш, - бозорни сегментлашнинг классик муаммоси бўлиб, унинг саноат маркетингида алоҳида аҳамиятга эга эканлиги сотувчи ва харидорнинг сотувдан кейинги ўзаро боғлиқлик даражаси юқорилиги билан белгиланади;
.
- 4)маҳсулот/хизматлар пакетини ишлаб чиқиш: саноат маркетингида маҳсулот камдан-кам ҳолларда стандарт бўлади ва уни «ихтиро қилиш»га тўғри келади – унга боғлиқ бўлган хизматлар кўпинча маҳсулотнинг ўзидан муҳимроқ саналади.
Қуйида саноат маркетингининг тўртта ўзига хос хусусияти келтирилади
1. Функционал ўзаро боғлиқлик. Саноат маркетингини ажратиб турадиган асосий жиҳат бу – умумий корпоратив стратегия билан қалинроқ алоқа ва функционал ўзаро боғлиқлик даражасининг юқорироқ эканлигидир.
2. Маҳсулотнинг мураккаблиги. Саноат компаниялари хазинасида бўлган бизнес-стратегияларнинг айрим турлари тадқиқот ва ишланмалар харажатлари юқорилиги билан боғлиқ риск ва техник новаторлик юқори даражада бўлишини талаб қилади.
3. Харидор ва сотувчининг ўзаро боғлиқлиги. Харидор ва сотувчининг ўзаро боғлиқлиги саноат маркетингининг – айниқса, маҳсулотлар сотиш соҳасида – ўзига хос тавсифномаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |