Тармоқлаp ва Cоҳалар Mаркетинги саноат маркетинги 1 – мавзу. Саноат маркетинги


Харид жараёнининг мураккаблиги. Истеъмол маркетингида таҳлил бирлиги алоҳида бир истеъмолчи эмас, балки уй хўжалиги ҳисобланади


Download 0.79 Mb.
bet4/6
Sana21.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1285756
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

4. Харид жараёнининг мураккаблиги. Истеъмол маркетингида таҳлил бирлиги алоҳида бир истеъмолчи эмас, балки уй хўжалиги ҳисобланади.
1.3.Саноат маркетингининг интеграция тизими
Ҳозирги вақтда мутахассислар орасида маркетингда интеграция жараёнларига нисбатан ягона илмий нуқтаи назар мавжуд эмас. Иқтисодчиларнинг бир гуруҳи маркетинг интеграцич жараёнида мамлакатлар, ҳудудлар ўртасида янги товар оқимларини шакиллантириш ҳисобига «ресурсларнинг чекланганлиги омили»ни бартараф этишни энг муҳим муаммо деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрича, бу бир хилдаги қимматроқ товарларни алоҳида олинган бир мамлакат ёки ҳудуд ичида ишлаб чиқаришни бартараф этиш ёки илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига маблағларни тежаш имконини берадиган технология айирбошлашни кенгайтиришдир.
Олимларнинг бошқа бир гуруҳи ташқи иқтисодий омилларни, масалан, коллектив хавфсизликни мустаҳкамлашни устун шарт-шароит сифатида илгари сурадилар. Учинчи гуруҳ олимлар интеграция гуруҳлари барпо этилиши уларнинг барқарорлиги ва ҳакозолар каби мақсадларга осонроқ ва тезроқ эришиш имконини беради, деб ҳисоблайдилар. Ушбу ва бошқа назарий ёндашувларни умумлаштирган ҳолдадейиш мумкинки, маркетингда интеграция ўзида минтақавий кўламда сифат жиҳатидан янги иқтисодий муҳитни шакиллантириш йўли билан миллий хўжалик комплексларининг яқинлашиши ва ўзаро бир-бирига кириб боришини ифодалайди.
Интеграция жараёнлари шакллари ва босқичлари



Интеграция типлари

Белгилари

1

Эркин савдо зоналари

Битим шакли. Бунда қатнашчилар бир-бирларига нисбатан божхона тарифлари ва квоталарини олиб ташлаш тўғрисида аҳдлашадилар. Учинчи мамлакатларга нисбатан ҳар кимнинг ўз сиёсати мавжуд бўлади. Мисоллари: НАФТА, АНЗСЕРТА, илгари Европа иқтисодий ҳамжамияти.

2

Божхона Иттифори

Учинчи мамлакатларга нисбатан ягона божхона сиёсати. Бироқ бунда ҳам жиддийроқ ички қарама-қаршиликлар пайдо бўлади. Европа иқтисодий ҳамжамияти бунинг мисоли бўлиши мумкин.

3

Умумий бозор

Иштирокчи мамлакатлар ўртасида ишлаб чиқаришнинг барча харакати учун тўсиқларни тўлиқ бартарав этиш. Иқтисодий сиёсатни тўлиқ келишиш, иқтисодийц кўрсатгичларни тенглаштириш каби масалалар ҳал этиш жараёнида туради.

4

Иқтисодий Иттифоқ

Юқори иқтисодий ривожлариш босқичида пайдо бўлади. Иқтисодий сиёсат (ҳатто ягона иқтисодий сиёсат) келишилади ва шунинг асосида барча тўсиқлар олиб ташланади. Давлатлараро (давлатлардан юқори турувчи) органлар ташкил этилади. Барча қатнашчи мамлакатларда йирик иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилади.

5

Валюта иттифоқи

Иқтисодий Иттифоқ шакли ва айни бир вақт Иқтисодий Иттифоқнинг йирик қисми. қуйидагилар валюта иттифоқининг характерли белгилари ҳисобланаби:
  • миллий валюталарнинг келишилган (биргаликдаги) муомаласи;
  • қатнашчи мамлакатларнинг Марказий банклари томонидан мақсадга қаратилган ҳолда қўллаб-қувватланадиган қатъий белгиланган валюта курсларини ўрнатиш;
  • ушбу халқаро валюта бирлигининг эмиссия маркази ҳисобланган ягона минтақавий бинк шакиллантирилиши.

  • Ривожланаётган мамлакатларда авлюта иттифоқи деганда клиринг битимлари тушунилади.

6

Тўлиқ иқтисодий интеграция

Ягона иқтисодий сиёсат ва бунинг оқибати сифатида қонунчилик базасини бирхиллаштириш.
Шартлари:
Умумий солиқ тизими;
Ягона стандартларнинг мавжудлиги;
Меҳнат тўғрисидаги ягона қонунлар; ва бошқалар.

Ишлаб чиқаришни байналмилаллашувининг эришилган даражаси интеграция тузилмаларини фарқлаш зарур. У расмий хамда реал тусига эга бўлиши мумкин. Иқтисодий интеграция уч даражали модель сифатида қаралади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling