Тартиби тўғрисида мувақҚат низом


-боб. Малакавий педагогик амалиётни якунлаш


Download 68.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/6
Sana17.06.2023
Hajmi68.21 Kb.
#1520910
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6413 683 mpa nizom

 
6-боб. Малакавий педагогик амалиётни якунлаш 
23. МПА якунида амалиётчи-талаба ёзма равишда МПА дастури бўйича 
тайёрлаган ҳисоботни ҳамда уни қабул қилувчи муассаса раҳбари томонидан 
имзоланган кундалиги, ҳисоботи билан бирга амалиётдаги фаолияти бўйича олган 
баҳоси расмийлаштирилган қайдномани асл нусхасини ОТМ деканига белгиланган 
муддатда топширади.
24. Амалиётчи-талабанинг МПАни баҳолаш жараёни уни қабул қилувчи 
муассаса раҳбари томонидан ўтказилади ва факультет декани, тегишли кафедра 
мудири, малакавий амалиёт ва ҳамкорлик бўлими вакили иштирокида “Амалиётчи 
портфолиоси” билан мувофиқлаштирилади.
25. МПА натижаси бўйича баҳо талабанинг курсдан курсга ўтиши ва стипендия 
белгилашда ҳисобга олинади. 
26. МПА ўқув дастурида белгиланган тартибда баҳоланади.
МПА даврида амалиётчи-талабанинг амалиёт дастурида белгиланган 
вазифаларни бажариши “Амалиётчи портфолиоси”да жорий баҳо (балл) сифатида 
белгилаб борилади ва ушбу баҳолар ҳисобот ҳимояси бўйича баҳоланишида 
инобатга олинади. 
27. МПА якуни ОТМнинг тегишли факультет кенгашида муҳокама қилинади
ва зарур ҳолларда қабул қилувчи муассасаларнинг вакиллари иштирок этиши 
мумкин. 
 
7-боб. Моддий таъминот 
28. Мазкур муваққат Низом 2020/2021 ўқув йили якунига қадар амал қилади. 
29. МПАни ўташ даврида вакант иш ўрнига ўриндошлик асосида ишга қабул 
қилинган амалиётчи-талабага иш ҳақи тўланиши белгиланганлигидан қатъий назар, 
унинг стипендия олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
30. ОТМ таълим йўналишлари ва мутахассисликлари хусусиятларидан келиб 
чиқиб, амалиётчи-талабалар МПАни ўташлари учун йўриқнома ва кўрсатмаларни 
таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек мазкур Низом асосида ишлаб 
чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
 
8-боб. Якуний қоида 
31. Мазкур муваққат Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун 
ҳужжатлари асосида ҳал этилади.

Download 68.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling