“тасдиклайман” “Худудий электр тармоклари”аж сирдарё филиали Бош мухандиси Т. Х. Мирзаев


-савол. Дублёрлик даврида ходим яна қандай машғулотдан ўтиши керак?


Download 196.88 Kb.
bet78/107
Sana08.03.2023
Hajmi196.88 Kb.
#1248614
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   107
Bog'liq
Билим синови савол-жавоблари

16-савол. Дублёрлик даврида ходим яна қандай машғулотдан ўтиши керак?
а) биринчи ёрдам кўрсатиш ва аварияга қарши назорат машғулотидан ўтиши керак.
б) индивидуал равишда авария ва ёнғинга қарши назорат машғулотларида иштирок этиши керак.*
в) авария ва ёнғинга қарши назорат машғулотларида иштирок этиши ва йўриқномадан ўтиши керак.
г) ёнғинга қарши назорат машғулотларидан ўтиши ва йўриқномалар билан танишиши керак.
17-савол. Агар ходим дублёрлиги даврида тезкор ишларни бажариш бўйича етарлича кўникмага эга бўлмаган бўлса ёки аварияга қарши назорат машғулотларида “қониқарсиз” баҳо олса нима қилиш керак?
а) ходимни қўшимча аварияга қарши назорат машғулотидан ўтказишга рухсат этилади.
б) ходимнинг дублёрлик муддатини (асосий дублёрлик давомийлигидан кўп бўлмаган муддатга) узайтиришга рухсат этилади.
в) ходимнинг дублёрлик муддатини (асосий дублёрлик давомийлигидан кўп бўлмаган муддатга) узайтиришга ва қўшимча аварияга қарши назорат машғулоти ўтказишга рухсат этилади.*
г) ходимнинг дублёрлик муддатини узайтиришга ва қўшимча аварияга қарши назорат машғулоти ўтказишга фақат корхона бош мухандиси томонидан рухсат этилади.
18-савол. Ишга янги қабул қилинган ёки иш фаолиятида 6 ойдан кўпроқ вақт давомида танаффуси бўлган тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходим-ларининг мустақил ишлашига қачон руҳсат берилади?
а) йўриқнома ва билим синовидан ўтгандан сўнг.
б) стажёрлик ва дублёрликдан ўтгандан сўнг.
в) йўриқнома ва стажерликдан ўтгандан сўнг.
г) йўриқнома, стажёрлик, билимлар синови ва дублёрликдан ўтгандан сўнг.*
19-савол. Таъмирлаш ва созлаш ходимларининг мустақил ишлашига қачон рухсат берилади?
а) йўриқнома, стажёрлик, билимлар синовидан ўтгандан сўнг.*
б) меъёрий йўриқномалардан ўтгандан сўнг.
в) иш жойида стажёрликдан ўтгандан сўнг.
г) корхона бош мухандиси фармойишига асосан.
20-савол. Иш фаолиятида 3 хафтадан 6 ойгача танаффус бўлган ходим-ларнинг мустақил ишлашига қачон рухсат берилади?
а) корхона ёки таркибий бўлинма рахбари буйруғи ёки фармойиши билан.
б) рухсат бериш шартлари, ушбу танаффуснинг давомийлигидан келиб чиқиб белгиланади.*
в) белгиланган муддатларда стажёрлик ва дублёрликдан ўтганда.
г) ходимнинг тажрибасидан келиб чиқиб таркибий бўлинма рахбари рухсати билан.

Download 196.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling