г) қўшимча, электр қурилмаларнинг жойлашишини ва ходимлар билан иш-лаш қоидалари
талабларини билиши зарур.
132- савол. V гуруҳни олиш учун ходим нимани билиши керак?
а) V гуруҳга эга бўлиш учун электр қурилмаларининг тузилишини билиши зарур.
б) V гуруҳга эга бўлиш учун электр қурилмаларининг жойлашишини ва
ишни хавфсиз ташкил
қилишни билиши зарур.
в) V гуруҳни олиш учун бундан ташқари яна хавфсизлик қоидаларида қайд қилинган ҳар бир банд
талабларининг келиб чиқишини аниқ билиши шарт.*
г) V гуруҳга эга бўлиш учун бошқа қоидаларни ҳам билиши шарт.
133- савол. Наряд манига тузатишлар киритиш мумкинми?
a) рухсат этилади.
б) ман этилмайди.
в) тузатиш киритиш мумкин.
г) ман қилинади.*
134-савол. Нарядни рақамлаш тизимини ким белгилайди?
a) корхона раҳбарияти томонидан белгиланади.*
б) уста томонидан белгиланади.
в) бош мухандис томонидан белгиланади.
г) диспетчер томонидан белгиланади.
135- савол. Наряд санаси қандай тартибда ёзилади?
а)
аввал йил, кейин ой ва кун кўpсатилади.
б)
аввал кун, кейин ой ва йилнинг охирги икки сони кўpсатилади.*
c) аввал йил тўлиқ кўрсатилади, кейин ой ва кун кўpсатилади.
г) аввал кун, кейин ой ва йил тўлиқ кўpсатилади.
136-савол. Нарядда кўрсатилаётган шахснинг фамилиясидан ташқари яна нима ёзилади?
а) фамилиясидан ташқари унинг исми ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи ёзилади.
б) фамилиясидан ташқари унинг исми-шарифи ёзилади.
в) фамилиясидан ташқари унинг исм-шарифи ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи ёзилади.*
г) фамилиясидан ташқари унинг исмининг бош ҳарфи ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: