Тасдиқлайман бошқарув раисининг ишлаб чиқариш


БОСИМ ОСТИДА ИШЛАЙДИГАН ИДИШЛАРНИНГ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШДА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДА ВА ТАЛАБЛАРИ


Download 239.79 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi239.79 Kb.
#1586336
1   2   3   4   5
Bog'liq
ОТН-ОЗ-55 новый сосуд

БОСИМ ОСТИДА ИШЛАЙДИГАН ИДИШЛАРНИНГ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШДА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДА ВА ТАЛАБЛАРИ

5.1 Босим остида ишлайдиган идишларни техник кўрикдан ўтказишда жалб қилинган ишчи-ходимлар 18 ёшдан кичик бўлмаган, тиббий кўрикдан ўтган ҳамда “Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалири” талабларига мувофиқ ўқитилган ва билим синовларидан ўтган бўлиши шарт.
5.2 Босим остида ишлайдиган идишларни техник кўрикдан ўтказиш вақтида имкон қадар кам ишчи ходимлар жалб қилиниши зарур, лекин икки кишидан кам бўлмаслиги лозим.
5.3 Техник кўрикдан ўтказилаётган худуд ортиқча ва кераксиз буюм, жисмлардан тозаланган булиши керак.
5.4 Техник кўрикдан ўтказилаётган худуд чегараланган бўлиб махсус техника хавфсизлиги белгилари ўрнатилган бўлиши керак.
5.5 Қўлланиладиган асбоб-ускуналар ва жихозлар соз холда бўлиши лозим.
5.6 Ички кўрик ўтказилаётган вақтида қўлланадиган ёритиш чироқларни кучланиши 12 волтдан ошмаслиги керак.
5.7 Идишнинг ички қисмидан, ҳар икки соат мобайнида, ички муҳитдан лаборатория томонидан таҳлил натижалари олиниши шарт, хамда ички кўрик жараёни бир соатдан ошмаган ҳолда иш олиб борилмаса, лаборатория томонидан таҳлил қайта олиниши шарт.
5.8 Идишнинг корпусини баландлиги икки метрдан ошадиган бўлса, маҳсус норвон ёки ҳавфсиз мослама ўрнатилиши шарт.
5.9 Идишнинг ички муҳитида кислород миқдори 20 % дан кам бўлган ҳолда, техник кўрик (ички кўрик) олиб борилмайди.
5.10 Идишнинг ички муҳитида ҳаво алмашинувини таъминлаш мақсадида маҳсус сўрувчи вентиляция ўрнитилиши шарт.



  1. Download 239.79 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling