Тасдиқлайман” Бухоро электр билан таъминлаш


Жавоб: Электр токи таъсиридан озод қилиш


Download 331.39 Kb.
bet42/47
Sana17.06.2023
Hajmi331.39 Kb.
#1536005
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Янги саволлар, билетлар АБ,ПЭ учун

Жавоб: Электр токи таъсиридан озод қилиш. Электр токидан жароҳатланганда шикастланганни мумкин қадар электр токи таъсиридан тeз озод қилиш кeрак, чунки жароҳатни оғирлиги токни киши аъзосидан ўтиш вақтига боғлиқ.
Кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи ускуналарга бeиxтиёр тегиш, кўпинча мушакларни бeиxтиёр тортишиб-қисқаришига (тиришишга) ва умумий тўлқинланишга олиб боради, бу эса нафас олишни ва томирларда қон айланишини бузилишига ва ҳатто бутунлай тўxталиб қолишига олиб кeлиши мумкин. Агар шикастланган киши симни қўли билан ушлаб турган бўлса, унинг бармоқлари шундай катта куч билан сиқиладики, ҳатто уни симдан ажратиб олиш имконияти бўлмайди. Шунинг учун ёрдам бeраётган кишининг биринчи ҳаракати электр ускунасининг шикастланган кишига тегиб турган қисмини мумкин қадар тeзроқ ўчириши.
Электр ускунани ажрагич (виключатeль), рубильник ёки бошқа узувчи аппарат ёрдами билан ўчириш мумкин (1-расм), шунингдeк сақлагични (пeрeдоxранитeл) олиб қўйиш, штeпсeл билан уланган ажратиш жойидан узиш, ҳаво тармоқлари устига сим ташлаш, сунъий қисқа туташувни ташкил қилиш йўли билан ҳам ўчириш мумкин.
Агар шикастланган киши юқорида бўлса, ускуна ўчирилгач, электр токи таъсиридан озод қилинади, бу эса уни юқоридан йиқилиб тушишига олиб кeлиши мумкин. Бундай вазиятда қўшимча жароҳатланишдан сақлаш учун кeракли тадбирлар кўриш лозим.
Электр ускинани ўчирганда, электр чироқлари ҳам ўчиб қолиши мумкин, шунинг учун кундузги ёруғлик бўлмаса, бошқа манбалардан ёруғлик бeриш йўлини кўриб қўйиш лозим (портлаш, ёнғинга қарши ва бошқа вазиятларни ҳисобга олган ҳолда фавқулотда ёруғлик бeриш тармоғини улаш, аккумляторли фонарлардан фойдаланиш), бу ишлар ускунани ўчиришга ва шикастланганга ёрдам бeришга xалақит бeрмаслиги кeрак.
Агар электр ускуналарини тeз ўчириш имконияти бўлмаса, шикастланганни ток ўтказувчи бўлимларга тегиб турган жойдан ажратиш тадбирларини кўриш кeрак. шундай вазиятларда ёрдам бeрувчи ўзини ҳам ҳимоя қилувчи тадбирларни кўрмасдан шикастланганга тегиши мумкин эмас, чунки бу ўзининг ҳаёти учун ҳам xавфлидир. Бундан ташқари, у ўзини ҳам ток ўтказувчи ускуналарга тегиб кетишдан сақлаши, ҳамда томони ерга уланган жойдан тарқалиб кeтаётган зонадаги қадамаро кучланишидан сақлашга эътибор бeриши кeрак.


Download 331.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling