«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б
Download 1.64 Mb.
|
Бённома 1
МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
Хўжадавлат темир йўл станцияси бошлиғи Б. Ҳайдаров, Олот темир йўл станцияси бошлиғи А. Мансуров, Қоракўл темир йўл станцияси бошлиғи О. Мирзаев, Якатут темир йўл станцияси бошлиғи Ш. Шадиев, Навоий темир йўл станцияси бошлиғи А. Норбоев, Маржонбулоқ темир йўл станция бошлиғи А. Тайлақов, Зарафшон темир йўл станцияси бошлиғи Д. Абдуалиев, Улуғбек темир йўл станцияси бошлиғи Абдуллаев, Каттақўрғон темир йўл станцияси бошлиғи Тиллаев, Қоровулбозор темир йўл станцияси бошлиғи А. Рахманов, Когон темир йўл станцияси бошлиғи Б. Муқимов, Бухоро-1 темир йўл станцияси бошлиғи У. Турдиев ва юк хазиначилари иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, станцияда юк ва тижорат ишларида камчиликларга йўл қўйганликлари учун тушинтириш хати олиб огохлантирилсин ва мухокама билан чеклансин, бундай холатлар яна такрорланса уларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилсин. 2. Майлисой темир йўл станциясининг бошлиғи Учқун Турсунов, станциясининг юк қабул қилиб топширувчиси-юк хазиначиси Розия Бедабоева, Учқудуқ-1 темир йўл станциясининг катта юк қабул қилиб топширувчилари Бекзод Умиров ва Одил Абдурахмоновлар иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, юк ва тижорат ҳужжатлари йўриқнома талабларини бузганликлари учун уларга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисм 1-бандига асосан хайфсан эълон қилинсин. 3. Конимех темир йўл станциясининг бошлиғи Элмурод Рустамов иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифасини бажаришда лоқайдлик қилиб, юк ва тижорат ҳужжатлари йўриқнома талабларини бузганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисм 2-бандига асосан 10% миқдорида жарима қўлланилсин. 4. Конимех темир йўл станциясининг катта юк қабул қилиб топширувчиси-юк хазиначиси Айгул Равшанова иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифасини бажаришда лоқайдлик қилиб, юк ва тижорат ҳужжатлари йўриқнома талабларини бузганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисм 2-бандига асосан 20% миқдорида жарима қўлланилсин. Ушбу баённомани ижро этиш назорати юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиги И.И.Камалов зиммасига юклатилсин. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling