«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б
Download 1.64 Mb.
|
Бённома 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Джума станцияси
Каттакурган станцияси «Самарқанд иккиламчи қора металл” Каттақўрғон филиали томонидан 2021 йил май ойида 8 вагон/408 тонна учун асосий режа ажратилган. Ушбу режага асосан 2021 йил май ойида 8 вагон/198.5 қора металл парчалари юкланган ва юк ортиш режаси 210 тоннага бажарилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси 2008 йил 23 октябр куни 232 сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон темир йўллари низомининг 120 бандига асосан 210 тонна учун жарима ва асосий режага асосан ажратилган вагонлар ойнинг биринчи чорагида юкланганлигида Бухоро МТУ УК бошлиғи томонидан тасдиқланган шартномавий қўшимча йиғимлар рўйхатининг 12 устинига асосан юк жўнатувчиларнинг илтимосига биноан юкларни юклаш бўйича ўн кунлик талабномаларни муддатидан олдин бажариш учун вагонлар билан таъминлаш учун 5 вагонга 125118 сўм жами 625 590 сўм миқдоридаги шартномавий ва қўшимча йиғимлар ва қора металл парчалари ярим очиқ вагонларга техник меъёрий нормасидан кам ортилган юк учун станция юк хазиначиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси 2008 йил 23 октябр куни 232 сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон темир йўллари низомининг 139 бандига асосан кам юкланганлиги учун жарима юк жўнатувчидан текширув кунига қадар яъни 2021 йил 4 июн хисоблаб ундирилмаганлиги аниқланди.
Джума станцияси 2021 йилнинг 02 апрел куни соат 20-30 да юк олувчи “Обадонлаштириш бошқармаси Посторгон” ташкилоти номига цемент юки юкланиб келган 23563901, 23507965 рақамли вагонлар бўйича юк олувчига хабар берилиб вагонлар тушириш жойига 2021 йил 4 апрел куни соат 01-30 да шахобча йўлига қўйиб берилган. Ушбу вагонлар юк тушуришга 26 соатдан кейин яъни, 2021 йил 4 апрел куни соат 01-30да қўйиб берилган. Ушбу вагонлар станция йўлида ишлаб чиқаришдан ажралган холда 26 соат бекор туриб қолган. Худди шундай холат яна 2021 йилнинг 20 феврал куни соат 19-12 да юк олувчи “Бунёдкор обод Пасторғон” ташкилоти номига цемент юки юкланиб келган 96368931 рақамли вагон бўйича юк олувчига хабар берилиб вагонлар тушириш жойига 2021 йил 22 феврал куни соат 12-15 да шахобча йўлига қўйиб берилган. Ушбу вагон юк тушуришга 40 соатдан кейин яъни, 2021 йил 22 феврал куни соат 12-15да қўйиб берилган. Ушбу вагонлар станция йўлида ишлаб чиқаришдан ажралган холда 40 соат бекор туриб қолган.Бу холатлар бўйича станция юк қабул қилиб топширувчилари томонидан нима сабабдан берилмасдан турганлиги учун ўрнатилган тартибда тузилиши керак бўлган ГУ-23 шаклдаги умумий далолатнома ёки телеграммалар берилмаган ва бунинг натижасида йиғим ва жарима хисоблаб олинмаган. Бундан ташқари станция томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг темир йўл “НИЗОМИ”нинг 128 бандини бузганлар яъни юкнинг кечиктириб етказиб берилиши учун темир йўл, агар кечиктириш унинг айби билан содир бўлмаганлигини исботламаса, юк олувчига жарима тўлайди. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling