МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Олот темир йўл бекатининг бекатининг юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси Элёр Қодиров иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, бекатдаги юк ва тижорат ҳужжатлари ҳисоботи ЦФ-3504 сонли йўриқнома талабларини бузганлиги ундан тушунтириш хати олинсин ва муҳокама билан чегаралансин.
2. Мазкур баённома назорати юк ва тижорат ишлари бўлими нозири Ф.Ш.Фузаилов зиммасига юклатилсин.
Баённи ёзди МКИС: Д.М.Қосимов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғининг
биринчи ўринбосари
___________А.Ш. Бозоров
2021-й «____» «_____»
-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни
Қатнашди: И.И. Камолов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Бухоро-1 темир йўл бекати бошлиғининг юк ва тижорат ишлари бўйича ўринбосари Ф.М.Остонов ва бекатнинг айбдор ишчилари.
КУН ТАРТИБИ:
2021-йилнинг 31-январ куни Хўжадавлат темир йўл бекатида 24326704 рақамли картошка юки қолиғи аниқланган вагон муҳокамаси.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
24326704 рақамли бўш вагон 2021-йилнинг 29-январ куни Бухоро-2 бекатидан 3601-сонли поезд таркибида соат 16-40да Бухоро-1 бекатига кириб келган. Мазкур поездни смедаги катта поезд қабул қилувчиси Абдулло Тиллаев ва поезд қабул қилувчиси Шахло Джураевалар тижорий кўригдан ўтказишган ва вагоннинг ичида юк қолдиқларини кўришган, аммо ГУ-23 шаклдаги умумий далолатнома тузилмаган ва тезкор хабарнома берилмаган. Шунингдек, мазкур вагон поезд таркибидан узилмаган.
24326704 рақамли бўш вагон 2021-йилнинг 30-январ куни Бухоро-1 бекатидан 2004-сонли поезд таркибида соат 12-35да Хўжадавлат бекатига юборилган, мазкур поезни жўнатишдан аввал смедаги катта поезд қабул қилувчиси Дилшод Рустамов ва поезд қабул қилувчиси Хумоюн Маъмуровлар тижорий кўригдан ўтказишган ва вагоннинг ичида юк қолдиқларини кўришган, аммо ҳеч қандай чора кўрмасдан вагонни поезд таркибидан уздирмасдан жўнатиб юборишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |