МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Бухоро-2 темир йўл бекатининг катта юк қабул қилиб топширувчиси И. Ҳусаинов, катта юк хазиначилари А. Очилов ва М. Музаффаровлар иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, бекатдаги юк ва тижорат ҳужжатлари ҳисоботи ЦФ-3504 сонли йўриқнома талабларини бузганликлари учун уларнинг ҳар бирига нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан хайфсанд эълон қилинсин.
2. Бухоро-2 темир йўл бекатининг юк ҳужжатларни қайта ишлаш операторлари О. Ниёзова ва Н. Исломовлар иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилганликлари учун уларнинг ҳар бирига нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан хайфсанд эълон қилинсин.
3. Бухоро-2 темир йўл бекатининг юк қабул қилиб топширувчилари Б. Рўзиев ва О. Бойлиевлар иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, бекатдаги юк ва тижорат ҳужжатлари ҳисоботи ЦФ-3504 сонли йўриқнома талабларини бузганликлари учун уларнинг ҳар бирига нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан хайфсанд эълон қилинсин.
4. Бухоро-2 темир йўл бекатининг бекат навбатчилари С.Шодиев ва Ш. Пўлатовлар иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилганлилари учун уларнинг ҳар бирига нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан хайфсан эълон қилинсин.
5. Мазкур баённома назорати юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғи И.И. Камолов зиммасига юклатилсин.
Баённи ёзди: Ф.Ш. Фузаилов
«Тасдиқлайман»
Do'stlaringiz bilan baham: |