«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б
Download 1.64 Mb.
|
Бённома 1
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
2019-йилнинг 21-май куни юк жўнатувчи мижоз ООО “Навоий логистик” корхонаси томонидан Мискен темир йўл бекатига 68727874, 68743004 рақамли вагонлар темир бетон махсулоти ортилган. Тинчлик темир йўл бекати катта юк қабул қилиб топширувчиси Дилшод Бердиев АО “Хумо” шахобча йўлидан темир бетон махсулоти ортилган 68727874, 68743004 рақамли вагонларни қабул қилиб олишда эътиборсизликка йўл қўйган, яъни юқоридаги вагонларнинг ичидаги юклари юк ортиш габаритидан чиққанлигига эътибор бермаган. Дилшод Бердиев мижоздан мазкур вагонларнинг юк ҳужжатларини қабул қилиб олишда ҳужжатнинг юкни юклаш жараёнида жойлаштириш ва махкамлаш техник шартларининг бўлимлари ва бандларига эътибор бермасдан қабул қилган. Тинчлик темир йўл бекатининг катта юк хазиначиси Назир Турсунов темир бетон махсулоти ортилган 68727874, 68743004 рақамли вагонларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришда эътиборсизликка йўл қўйган. 68727874, 68743004 рақамли вагонлар Тинчлик темир йўл бекатидан 2019-йилнинг 22-май куни 3472-сонли поезд таркибида соат 03-15 да жўнаб кетган. 3472-сонли поезд таркибидаги 68727874, 68743004 рақамли вагонларнинг юки юк ортиш габаритидан чиққанлиги сабабли 2019-йилнинг 22-май куни соат 10-45 да 309-Разъезднинг чиқиш светафорини синдириб, ағдариб кетган. 3472- сонли поезд 2019-йилнинг 22-май куни соат 11-45да Учқудуқ-2 темир йўл бекатига кириб борган. Поезд таркибидаги вагонларни тижорий кўрик ўтказиш жараёнида 68743004 рақамли вагонни кўздан кечиришда вагон ичидаги юк ўнг ва чап томонга 750 мм, 68727874 рақамли вагоннинг юки эса ўнг томонга 500 мм ва чап томонга 880 мм чиқиб турганлиги аниқланган ва поезд таркибидан узиб қолинган. Бу билан 68743004 ракамли вагон чап томондан 750 мм габарит ташқарисидан чиқиши билан не габарит юкларни ташиш йуриқномасига асосан юк ён не габаритнинг 6-даражасидан 135 мм чиққанлиги, 68727874 ракамли вагон ўнг томондан 500 мм габарит ташқарисига чиқиши билан не габарит юклари ташиш йурикномасига асосан юк ён не габаритнинг 6-даражасига киради ва чап томондан 880 мм габарит ташқарисига чиқиши билан не габарит юклари ташиш йурикномасига асосан юк ён не габаритнинг 6-даражасидан ошганлиги ҳисобланиб чиқилди. Бу холат юкларни вагонда мижоз томонидан схема асосида жойлаштирилмаган ва тегишли мосламалар билан котирмаганлиги, бекат ходимлари талаб даражасида юкларни мижоз корхона маъсул ходимларидан қабул килмаганлари сабаб булган. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling