«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни


Download 1.64 Mb.
bet178/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни

Қатнашди: И.И. Камолов МТУМ в/б


Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ


Таклиф қилинганлар: Бухоро-2 темир йўл бекати бошлиғи Рустам Бойлиев ва бекатнинг айбдор ишчилари.


КУН ТАРТИБИ:

2019-йилнинг 10-апрел куни Бухоро-2 темир йўл бекатида юк ва тижорат ишлари нозири Ш.Г. Ибрагимов ва Бухоро ҳужжатларни қайта ишлаш марказининг даромадлар бўйича нозири А.Р. Мухаммадиновларнинг режа асосида Бухоро-2 бекатининг тижорат ва молиявий ишлари бўйича 2018-йилнинг сентябр ойидан 2019-йилнинг феврал ойига қадар бўлган вақтдаги ҳолатини текшириш ўтказилгани ҳақидаги далолатнома муҳокамаси.




МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Келган юкларни қайд қилиш ГУ-42 шаклдаги китоби ФДУ-91 шаклдаги хисоботлари билан 2018-йилнинг 1-сентябр кунидан бошлаб таққослаб кўрилганда, ташиш ҳужжатлари Бухоро юк ҳужжатларини қайта ишлаш тенологик марказига тўла жўнатилган, “Ббекатларда тижорат ишларини юритиш йўриқномаси”нинг 79 параграфи 3,4 пунктларига(ЦФ-3504) амал қилинган.
ГУ-46 шаклдаги 08114376-сонли вагонларни қўйиш ва олиш ведемостиги асосан мижоз “Алиев Боходтр” Х/К номига 2018-йил ноябр ойида 4 та вагонда цемент махсулоти келган бўлиб, тушириш учун “Юк майдончаси” шахобча йўлига қўйиб берилган. Вагонларни қўйиш ва олиш учун олинадиган йиғим қайта ҳисобланганда 3 та вагонлар учун меъёридан ортиқча туриб қолганлиги учун 221 160 сум жарима олинган, аслида 243 276 сўм миқдорда жарима олиниши керак, яъни 22 116 сўм камомадга йўл қўйилган.
ГУ-46 шаклдаги 30114588 сонли вагонларни қўйиш ва олиш ведемостига асосан мижоз “Людвиг пайфер строительство” корхонаси номига 2018-йилнинг ноябр ойида 27 та вагонларда труба махсулоти келган бўлиб, тушириш учун “Юк майдончаси” шахобча йўлига қўйиб берилган. Вагонларни қўйиш ва олиш учун олинадиган йиғим қайта ҳисобланганда 27 та вагонларга 10-01 тариф қўлланмасида қўрсатилгандек манёвр ишлари қилинганлиги юк қабул қилиб олувчи ва топширувчи эслатмаларида кўрсатилмай қолганлиги учун 1 соат 30 дақиқага 93 144 сўм миқдорда йиғим олинмай камомадга йўл қўйилган.
ГУ-46 шаклдаги 16114446-сонли вагонларни қўйиш ва олиш ведемостига асосан мижоз “Людвиг пайфер строительство” корхонаси номига 2018-йилнинг ноябр ойида 29 та вагонларда труба махсулоти келган бўлиб, тушириш учун “Юк майдончаси” шахобча йўлига қўйиб берилган. Вагонларни қўйиш ва олиш учун олинадиган йиғим қайта ҳисобланганда 27 та вагонларга 10-01 тариф қўлланмасида қўрсатилгандек манёвр ишлари қилинганлиги юк қабул қилиб олувчи ва топширувчи эслатмаларида кўрсатилмай қолганлиги учун 1 соат 30 дақиқага 93 144 сўм миқдорда йиғим олинмай камомадга йўл қўйилган.
2018-йилнинг 28-сентябр куни келган 96712799, 96363999, 96364948 рақамли вагонларда цемент шахобча йўлларида туширилган ГУ-44 шаклдаги юкларни тушириш китобининг 11-графасида вагонларнинг тушиб бўлган санаси 20-сентябрдан 19-сентябрга ўзгартирилган.
2018-йил 18-октябр куни 3601-сонли поезд таркибида соат 22 дан 15 дақиқа ўтганда мижоз “Нурли Диёр” Х/К корхонаси номига 67139451, 67648121 рақамли вагонларда цемент юки келган ва бу вагонлар 20-октябр куни соат 19-40 дақиқа ўтганда шахобча йўлига қўйиб берилаган ва юк қабул қилиб топширувчиси томонидан 19-октябр куни 19-40 дақиқа ўтганда туширилган деб юкларни тушириш китобига ўзгартиришлар киритилган.
2019-йилнинг 15-феврал куни юкланган 95254856 рақамли вагон соат 12 дан 00 дақиқа ўтганда бекат навбатчиси ҳамда вагон кўрувчилари томонидан ВУ-14 шаклдаги қвгонларни техник ва тижорий кўрикдан ўтказиш китобининг 8, 11 графаларига қўл қўйиб кўрикдан ўтганлини тасдиқламаганлар.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling