«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet37/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

Олот станцияси. Бундан ташқари станция бошлиғи текширув жараёнида иш жойида йўқ эди.
Бухора МТУ рахбарияти томонидан тасдиқланган нормативлар асосида Олот станцияси бошлиғи юк идораси ишчи ходимлар китобларини йил бошидан текширилмаганлиги аниқланди. Бу билан юк кассир ва юк қабул қилувчиларни ишларни назорат қилимаслиги маълум бўлди.
Юк ортиш қоидаларига асосан корхона ва ташкилотлар томонидан берилган ишончномасида бош хисобчи ва жавобгар шахсларни имзоси билан тасдикланмаган. Масалан:
26.10.2021 йил. № 01-791 сонли ишончнома “Сув хужалигида жорий инвестится лойихалашларини амалга ошириш маркази” берилаган.
Бундан ташқари станцияга юк тушириш учун келан вагонлар айрим холларда ўз вақтида берилмасдан қолиб кетаётганлиги аниқланди масалан, 2022 йил 19 май куни соат 11-20 келган 23550858, 24250615, 26233197, 23473168, 22454110, 23586217, 23578003, 24530719, 23508153, 23547029, 24528937, 23878284, 23538671, 24531584, 28029205, 23546278 рақамли вагонлар юк тушириш учун 30 соатдан кейин қўйиб берилганлиги аниқланди. Бу каби холатлар вагонларни унумсиз туриб қолиши натижасида вагон айланмасига ва мижозларни этирозларига олиб келади.
Қоракўл станцияси. Бухора МТУ рахбарияти томонидан тасдиқланган нормативлар асосида Каракул станцияси бошлиғи юк идораси ишчи ходимлар китобларини йил бошидан текширилмаганлиги аниқланди. Станция бошлиғи ўрнига катта юк қабул қилиб топширувчиси имзоси билан текширилганлиги аниқланди. Бу ўз навбатида юк кассир ва юк қабул қилувчиларни ишларни назорат қилинмаганлигини далолати бўлди.
Юк ортиш қоидаларининг 1 қисми, 4 бўлими, 6 банди асосан корхона ва ташкилотлар томонидан берилган ишончномасида бош хисобчини имзоси билан тасдикланмаган холда қабул қилинганлиги аниқланди. Масалан:
20.05.2022 йил. № 87 сонли “ASR KIMYO AGRO” МЧЖ, худди шу каби .01.04.2022 йил № 1 “AGRAZZOD IMPORT” МЧЖ. ( жавобгар шахс навбатчи юк кассирлар)
Бухоро МТУ УК ва ПИИ “POINT VISION” МЧЖ ўртасида 2019 йил 21 сентябр куни вагонларни шахобча йўлига қўйиш ва олиш бўйича тузилган 1085-сонли шартноманинг 8 бандига асосан шахобча йўлда бир вақтда 5 вагондан юк тушириш ва 5 вагонга юк ортиш кўрсатилган. Аммо юк қабул қилувчи ва топширувчилари томонидан йил бошидан бир вақтда 4та вагонда юк тушириш учун эслатмалар нотўғри юритилиб келаётганлиги ва бу билан жарималарнинг ва қўшимча маневр ишларини қўпайишига ва уларни ундирилмасдан йўқотилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Станцияда юкдан бўшатилган вагонлар учун расмийлаштирилган бўш харакатдаги таркибни ва мосламаларни ташишга йўналтириш қайдномасининг (ГУ-33 шаклдаги) станцияда сақланадиган корешоги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ да станция тижорий хисоботини юритиш бўйича йўриқномасининг 83-89 бандларига асосан тўлдирилмаганлиги аниқланди. Бу билан станциядан юкдан бўшатилиб чиқган вагонлар қайси станцияга манзиллаштирилганлиги, тозаланмаганлиги ва қайси вақтда юкдан бўшатилиб жўнатилганлиги ноъмалум бўлиб қолганлиги аниқланди.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling