Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК «юк ва тижорат
ишлари бўлими» бошлиғи
___________ И.И.Камалов
2022-й «____» «_____»
-сонли баённома
Юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиғи ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни
Қатнашди: А.Х. Ахмедов МТУН
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Тинчлик темир йўл станция бошлиғи ва станциянинг айбдор ишчилари.
КУН ТАРТИБИ: 2022 йил 31-август куни Бухоро МТУ УКнинг юк ва тижорат ишлари катта нозири Д.М. Қосимов ва юк ва тижорат ишлари нозири Ғ.Э. Каримов томонидан Тинчлик темир йўл станциясида режага асосан ўтказилган текширув бўйича далолатнома мухокамаси.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Текширув жараёнида қуйидаги камчиликлар аниқланди: станцияда ГУ-42 шаклидаги келган юкларни рўйхатга олиш китоби текширилганда китоб рақамланган ва тикилган бўлиб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда станция тижорий ҳисоботини юритиш бўйича йўриқномасига кўра нотўғри юритилганлиги аниқланди. Масалан:
2022-йил 06-апрел куни соат 17-22 да 3001-сонли поезди билан юк олувчи мижоз “ПТО Тинчлик” номига юки колесние пара келган 64531973 рақамли вагонни 2022-йилнинг 06-апрел куни соат 21-00 да юкини тушириш учун қўйиб берилган, жорий йилнинг 12-апрел куни юк ҳужжатлари мижоз томонидан 6 кундан сўнг рамийлаштирилган ва ФО-5 шаклидаги 775-сонли ҳисобот тузилган.
ВУ-14 шаклидаги техник кўрикка тақдим этиш китоби рақамланган ва ипланган. Лекин китобнинг юритилиши бўйича йўриқноманинг талаблари бажарилмаган. Масалан:
2022-йилнинг 25-июн куни юк юклаш учун “Навоий азот” АЖ ташкилотига 23480742, 24582769 жами 6 та вагонларни ВУ-14 шаклидаги техник кўрикка тақдим этиш китобига вагон рақамларини бўяб ўзгартирилган.
МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Тинчлик темир йўл станциясининг юк қабул қилиб топширувчилари Мухаммад Пардаев, Бунёд Мухаммадиевлар томонидан иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилганликлари учун тушинтириш хати олиб огохлантирилсин ва мухокама билан чеклансин, бундай холатлар яна такрорланса уларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
2. Тинчлик темир йўл станциясининг катта юк қабул қилиб топширувчиси Бахриддин Давронов меҳнат таътилида бўлганлиги сабабли унга нисбатан меҳнат таътили даври тугаганидан сўнг қаътий жазо қўлланилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |