«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б
Download 1.64 Mb.
|
Бённома 1
Учқудуқ-1 станцияси:Текшириш вақтида юк хазиначиси хонасида 2022-йилнинг 05-июль куни соат 19-42да келган 3608-сонли, ҳамда 06-июль куни соат 00-11да келган 3602-сонли поезди билан келган, юк қабул қилувчи мижоз Шимолий Кон Бошқармасининг ходимлари томонидан юк ҳужжатларини (раскредитовка) расмийлаштирилмасдан юк туширишга рухсат берилганлиги аниқланди.
Текширув даврида Учкудук-1 станциясидан жойлашган темир йўл шахобчадан фойдаланиш ҳақида “ЎТЙ” АЖ БМТУ унитар корхонаси ва ташкилотлар билан тузилган шартномалар фойдаланиш муддати текширилганда қўйидагилар аниқланди. АЖ НГМК Шимолий Кон Бошқармаси 420-рақами шартнома амал қилиш муддати 2012 йил 03-июнь, 2022 йил 03-июнгача. Тузилган шартномаларнинг амал қилиш муддати муддати тугаган. Станцияда ГУ-1 шаклидаги ортилган юкларни ҳисобга олиш варақасини танлов асосида текширилганда Учкудук-1 станция юк хазиначилари томонидан камчиликларга йўл қўйилган. Масалан: 2022 йил январь ойида юк жўнатувчи мижоз Навои Уран давлат корхонаси юк юклаш учун январь ойи учун 559 вагон 34658 тонна режа берилган. Январ ойининг 1-чи 10 кунлик режага кўра 186 вагон 11552 тонна режа берилган. Станцияда ГУ-1 шаклидаги ортилган юкларни ҳисобга олиш варақасида январь ойининг 1-чи 10 кунликда ортилган юклар ФО-4 ҳисоботи билан тақослаб текширилганда 169 вагон 10805 тонна (серная кислота) юки юкланган. Режага нистабан -747 тонна кам мижоз томонидан юкланган. Ўзбекистон Республикасини Темир йул низомини 120- бандига асосан асосий юк ортиш режасини бажармаганлиги учун жарима (747 тон х 13500сўм) = 10 084 500 сўм ташкил қилади. Январ ойининг 2-чи 10 кунлик режага кўра 186 вагон 11553 тонна режа берилган. Станцияда ГУ-1 шаклидаги ортилган юкларни ҳисобга олиш варақасида январ ойининг 2-чи 10 кунликда ортилган юклар ФО-4 ҳисоботи билан тақослаб текширилганда 171 вагон 10946 тонна (серная кислота) юки юкланган. Режага нистабан -607 тонна кам мижоз томонидан юкланган. Ўзбекистон Республикасини Темир йул низомини 120-бандига асосан асосий юк ортиш режасини бажармаганлиги учун жарима (607 тон х 13500сўм) = 8 194 500 сўм ташкил қилади. 2022-йилнинг феврал-март ойларида юк жўнатувчи мижоз “NAVOIY QUARTZ” корхонаси 3 та ярим очиқ вагонларда Огнеупор юкини Қозоғистон Республикаси Сайрам станциясига экспортга режасиз (МПО йўқ) ортганлиги аниқланди. 2022-йилнинг апрел ойида юк жўнатувчи мижоз “Навоийиккиламчиқораметалл” корхонаси номига юритилган 11-12-сонли ГУ-1 шаклдаги ҳисобга олиш карточкасида мижознинг имзоси йўқлиги, ҳамда ҳисобга олиш карточкаси катта юк хазиначиси томонидан тўлиқ тўлдирилмаганлиги аниқланди. Қўшимча йигимлар учун йиғув ФДУ-92 шаклидаги варақаси ва ГУ-46 шаклидааги вагонларни қўйиб олиш варақалари хамда ГУ-45 шаклидаги вагон эслатмалари текшириб кўрилганда кўйидагилар аниқланди: 2022 йилнинг Январ ойида юк қабул қилувчи “Навои Уран” давлат корхонаси номига сера комовая юки келган, ГУ-46 шаклидаги вагонларни қуйиб олиш варақада вагон бекор туриб қолганлиги учун 103 933 500 сўм жарима ундирилмаганлиги аниқланди.(Жавобгар хамма юк хазиначилар). 2022-йилнинг январ ойида станцияда юк жўнатувчи “Навои Уран” давлат корхонаси 727та цистерна вагонларда серная кислота юки юклаган. Келишувнинг 22-бандига асосан (Темир йўл билан вагонларни бериш ва олиш учун шартномаси йўқ, ўз шахобча йўлига эга бўлмаган мижознинг илтимосига биноан шахобча йўлига вагонларни бериш ва олиш) учун 82 686 сўм Х 727 та вагон = 60 112 722 сўм ҳисобланиб ундирилмаганлиги аниқланди. Текшириш вақтида станцияда ГУ-14 шаклидаги темир йўлда юкларни қабул қилиш бўйича амал қилаётган тақиқлар ва чекловларни (адрес 72, 73, 75) ни қайд қилиш китоби борлигиги аниқланди, аммо ўз вақтида тўғри юритилмаётганлиги аниқланди. Бухоро технологик марказининг маълумотига кўра, 2022 йил 01 июль ҳолати бўйича тезкор маълумот Учкудук-1 станцияда : 1. ВЧ харбий қисм дебитор қарздорлик- 822 683 сўм. Ушбу дебитор қарздорликлар Учкудук-1 темир йўл станцияда мижозларга олдиндан 100% туловсиз, мижозларни Бухоро юк хужжатларни қайта ишлаш технологик маркази ҳисоб рақамида пул маблағи борлиги тўғрисидаги ёзма маълумотсиз темир йўл хизматлари кўрсатилган, бу билан қарздорликни пайдо бўлишига асосий сабаб Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низомининг 46-пунктига ижроси бажарилмаётганлиги аниқланди. Текшириш вақтида юк жўнатувчи мижоз “Мунаввар Қўқон” МЧЖ корхонаси томонидан 2022-йилнинг 24-июнь куни 1 ёпиқ вагонга техник туз махсулотини ортиш учун 1-сонли талабномани берган, аммо корхонанинг мухри ва корхона рахбарининг имзоси йўқлиги аниқланди. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling