«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б
Download 1.64 Mb.
|
Бённома 1
Майлисой станцияси:ГУ-1 шаклдаги ҳисобга олиш карточкаси билдиришномалар билан солиштирма текширилганда 2022-йилнинг 23-июнь куни юк жўнатувчи мижоз ООО “Osiyo Tuz Savdo” корхонаси томонидан 7-сонли билдиришнома 1 та ёпиқ вагон Қақир станциясига техник туз махсулотини ортиш учун Майлисой станцияси бошлиғи У.Ё.Турсуновга тақдим қилинган, аммо июнь ойида мазкур билдиришномага асосан ортилмаган ва станция ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасини Темир йўл низомини 120- бандига асосан асосий юк ортиш режасини бажармаганлиги учун жарима -1 500 000 сўм жарима ҳисоблаб ундирилмаганлиги аниқланди.
Текшириш вақтида станциянинг 2-йўлида турган юк жўнатувчи мижоз ЧП “Хатирчи улгуржи Савдо” корхонаси томонидан техник туз махсулоти ортилган 26015990, 24530081. 24528549 рақамли вагонларнинг эшига боғланган симлар ностандарт эканлиги, яъни 6 мм сим 8 ўрамда эмаслиги аниқланди. Бундан ташқари 26015990, 24530081. 24528549 рақамли Шахрихон станцияси манзилиги ортилган вагонларнинг эшиги олдида решотка (шит) йўқлиги аниқланди. Шунингдек, 26015990 рақамли вагон жўнатма рақами 015223 ва 24530081 рақамли вагон жўнатма рақами 015224 юк жўнатувчи мижоз ЧП “Хатирчи Улгуржи Савдо” мазкур вагонларнинг ГУ-27 шаклдаги юк хатларининг орқа томонида ортиш ва махкамлаш схемаси кўрсатилмаганлиги аниқланди. Текшириш вақтида станцияда ГУ-14 шаклидаги темир йўлда юкларни қабул қилиш бўйича амал қилаётган тақиқлар ва чекловларни (адрес 72, 73, 75) ни қайд қилиш китоби борлигиги аниқланди, аммо юритилмаётганлиги аниқланди. “Ўзбекисон темир йўллари” АЖ да станция тижорий ҳисоботини юритиш бўйича йўриқноманинг 529-сонли иловасига асосан ФДУ-92 шаклидаги йиғув варақалар орқали Майлисой темир йўл станция юк хазиначилари томонидан 2022 йил 01 январ кунидан шу кунга қадар юк жўнатувчи ташкилот ёки корхоналар билан Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси билан темир йўлда ташиш –ортиш, тушириш ишларида бажарилгадиган қўшимча хизматларни ошириш тўғрисида ўзаро “Дилноза Учқудуқ 2022” МЧЖ нинг тузилган келишуви мавжуд эмаслиги аниқланди. Юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчи мижозларнинг йиллик ишончомалари текширилганда қўйидаги камчиликлар аниқланди. Масалан: 2-сонли ишончнома “Шахрихан Салт ” МЧЖ томонидан ишончли вакили Мавланов Алиёр Мавланович номига берилган ишончномани станцияни юк хазиначиси томонидан 2022 йил чиқиш санаси кўрсатилмаган холда қабул қилганлиги аниқланди. 1-сонли ишончнома “Бона Салт Минералс” МЧЖ томонидан ишончли вакили Сафаров Собир Саиджанович номига берилган ишончномани станцияни юк хазиначиси томонидан 2022 йил чиқиш санаси кўрсатилмаган холда қабул қилганлиги аниқланди. 2-сонли ишончнома 2022 йил 10-июнь куни “ Маржон Туз Савдо” МЧЖ томонидан ишончли вакили Рустамов Равшан Ўктам ўғли номига берилган ишончномада станцияни юк хазиначиси томонидан имзосиз қабул қилганлиги ва станцияни мухри йўқлиги аниқланди. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling