“тасдиқлайман” фвпкқтмои ректори б. Л
Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва
Download 7.15 Kb. Pdf ko'rish
|
iqtisodij bilim asoslari
4. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва
ҳусусийлаштириш йўллари ва усуллари. Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп укладли иқтисодиётни ва рақобатлашувчи муъитни шакллантириш учун шароит шарт- шароит вужудга келтиришдан иборат. Бунда асосий мақсад мулкчилик масаласини хал қилишдир. Шу сабабли Республикамиз Президенти И.А.Каримов мулкчилик масаласини хал қилишни “...бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади, деб алоҳида таъкидлаб кўрсатади. Узоқ йиллар мобайнида республикамиз иқтисодиётига умумхалқ мулки деб аталган, аслида эса давлатлаштирилган мулк тўлиқ ҳукмронлик қилиб келди. Назария ва амалиётда умумхалқ мулки деб ҳисобланган мулк субъекти сифатида аслида давлат чиқиши натижасида жамият аъзолари ўртасида бу мулкни “ҳеч кимники, “давлатники, “бировнинг мулки” деб аташ расм бўлган эди. Бозор иқтисодиётини вужудга келтириш вазифаси ўтиш даврида мулкчиликда давлат секторининг салмогъи анча юқори бўлган мамлакатларда бу мулкнинг маълум қисмини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни тақазо қилади. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш хусусийлаштиришга қараганда анча кенг тушунча. Хусусийлаштириш- давлат мулкига эгалик хуқуқининг давлатдан хусусий шахсларга ўтишидир. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш-эса хусусийлаштиришдан ташқари, мулк ҳисобидан бошқа нодавлат мулк шаклларини вужудга келтиришни ҳам кўзда тутади. У бир қатор йўллар билан амалга оширилади: давлат корхоналарини хиссадорлик жамиятига айлантириш; давлат корхонасини сотиб, уни жамоа мулкига айлантириш; мулкни қийматига қараб чиқарилган чеклар (ваучер) бўйича фуқароларга бепул бериш; мулкни айрим тадбиркор ва иш бошқарувчиларга сотиш; айрим давлат корхоналарини чет эл фирма ва фуқароларига сотиш ёки қарз ҳисобига бериш; давлат мол-мулкини аукционларда ким ошди савдоси орқали сотиш ва х.к. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш шароитга қараб пулли, пулсиз ёки имтиёзли тарзда ўтказилади. Ўз шакли ва усулидан қатъий назар Download 7.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling