“тасдиқлайман” фвпкқтмои ректори б. Л
Download 7.15 Kb. Pdf ko'rish
|
iqtisodij bilim asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Физиократлар.
Меркантилистлар. XVI ва XVIII асрлар оралигъидаги даврда Европадаги кўпгина давлатлар меркантилизм иқтисодий назариясининг таъсири остида эдилар. Меркантилистлар, мамлакат худди савдогарлар каби фойда олиш учун бир бирлари билан рақобат қилишлари керак, деб такидлардилар. Демак, ҳукумат ҳам, уларнинг фикрича, саноатни иш хақи ва бошқа ресурслар харажати кам бўлиб, экспорт (товарларни бошқа мамлакатларга сотиш) ҳажми кўп бўлишига қаратилган қонунлар чиқариш билан қўллаб қувватлаши керак эди. Шундагина, миллатлар «қулай савдо баланси» га эришган бўлар эдилар, деган гъояни илгари сурган. Мамлакат экспорти унинг импортидан ортиқ бўлган вазият «қулай савдо баланси» деб аталади. Ишлаб чиқарувчининг фойдасига ўхшаш бўлган ана шу ортиқчалик миллий олтин ва кмуш захирасининг кўпайишига олиб келади. Ўша даврдаги кўпчилик одамларнинг фикрича, бундай захира миллат фаровонлигининг аниқ ўлчови хисобланган. Хўзир ҳам мамлакат қулай савдо баланси учун курашиш лўзим, федерал хукумат импортга мумкин қадар қаршилик кўрсатиб, экспортни рагъбатлантириш керак, деб хисоблайдиган одамлар бор. Уларни неомеркантилистлар ёки «янги мерконтилистлар» деб аташади. Физиократлар. XVII асрда француз файласуфлари ва иқтисодчиларидан бир гуруҳининг таклифига кўра, жамият бизнес ва саноатни қўллаб - қувватлашдан вўз кечиб, уларга эътибор бермаслиги керак эди. Булар физиократлар эди. Физиократлар қишлоқ хожалик махсулотлари ва бошқа табиий ресурслар, бойликнинг хақиқий манбаи, деб хисоблар эди. Зеро, улар Худо томонидан ином этилгани туфайли хукумат оқилона иш тутиши, бизнесга халақит бермаслиги ва табиатни ўз холига қўйиши керак. Шу мулохазаларга асосланиб, улар хукуматнинг «қулай савдо баланси»га эришиш йўлидаги уринишларига қарши чиқдилар. Уларнинг гъоялари «одамлар хохлаган ишларини қилишга имкон беринг» деган шиор билан ифодаланди. Шуниси қизиқки, бу икки оқим ўртасидаги бахслар хали хануз тохтагани йўқ. Иқтисодий муаммолар қандай бўлишидан қатий назар, айрим одамлар бу муаммони хал этишга давлат аралашувини ёқлайдалар, бошқалари эса табиий иқтисодий кучларга эркинлик берилиши тарафдоридир. Download 7.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling