Тасдиқлайман” Қизилтепа туман халқ таълими Бўлим мудири У. Камолов


Download 115.64 Kb.
bet1/20
Sana28.01.2023
Hajmi115.64 Kb.
#1135256
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
аргос баённома



ТАСДИҚЛАЙМАН”
Қизилтепа туман халқ таълими
Бўлим мудири
_________У.Камолов
____” июл 2021 йил

Қизилтепа туман халқ таълими бўлимидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов асосида vacancy.argos.uz cайти орқали ишга қабул қилиш бўйича тузилган танлов комиссияси йиғилиш БАЁННОМАСИ №___

2021 йил ___ июл Қизилтепа т





Раис:

-

У.Камолов – Қизилтепа тумани халқ таълими бўлими мудири , комиссия раиси



Комиссия аъзолари:

-

Ф.Бозоров – Мудур ўринбосари, комиссия ўринбосари
Ф.Латипов – Бош хисобчи комиссияси азоси
- Комиссия аъзолари рўйхат бўйича,
Ш.Дилшод – Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахасис комиссия котиби

Йиғилиш кун тартиби:


1 Қизилтепа туман Кадрлар бўйича инспектор медодист лавозимига эълон қилинган очиқ танловнинг тест босқичи тўғрисида
(У.Камолов, танлов комиссия аъзолари,)

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасалардаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш тартибига асосан танлов комиссияси томонидан ўтказилган саралаш тўғрисида сўзга чиққан комиссия раиси Қизилтепа туман Кадрлар бўйича инспектор медодист лавозимига ишга қабул қилиш бўйича танловига ҳужжат номзодларнинг малака талабларига муносиблигини ўрганиш босқичидан Кадрлар бўйича инспектор медодист лавозими учун ўтган жами 6 нафар номзоднинг белгиланган тартибда тест босқичида иштирок этганлиги тўғрисида айтиб ўтиб, Қизилтепа туман халқ таълими бўлимининг Кадрлар бўйича инспектор медодист лавозими учун тест топширган 1 нафар номзоднинг тест натижаларини эълон қилди. Унга кўра:


Камолов Фаррухбек – 57,5 балл (71,8%) тўплаб танловнинг кейинги босқичига ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан камиссия аъзоси Ф.Латипов сўзга чиқиб, тест жараёнларининг шаффоф ва холислик билан ўтказилганлигини, мазкур жараёнлар бевосита кузатув камералари орқали ёзиб олинаётганлигини айтиб ўтиб, келгусида ушбу тизим фаолиятини ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида айтиб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан танлов комиссия аъзоларининг билдирган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, танлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:


  1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасалардаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш тартибининг 4-боби "Тест синовларини ўтказиш тартиби" 25-бандида "Номзоднинг тест саволлари умумий кўрсаткичининг камида 75 фоизига тенг балл тўплаши имтиҳон натижалари ижобий деб топиш учун асос бўлади" дея кўрсатилганлиги инобатга олиб, Қизилтепа туман халқ таълими бўлимининг Кадрлар бўйича инспектор медодист лавозими учун ўтказилган тест синови натижаларига кўра 1 нафар номзод (Ф.Камолов) суҳбат босқичига ўтган деб ҳисоблансин.

2. Қизилтепа туман Кадрлар бўйича инспектор медодист лавозимига суҳбат босқичига ўтган номзоднинг ҳужжатларини тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига лавозимга тайинлаш юзасидан суҳбат ўтказиш учун тавсия этилсин.
3. Комиссия котиби (Д.Шарипов)га:
- Номзодларнинг ҳужжатларини тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тавсия этиш;
- Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали ходимларини номзодлар учун суҳбат бўлиб ўтадиган жой ҳамда вақт ҳақида хабардор қилиш;
- Суҳбат жараёнларини ташкил этиш, жараёнларни видеокузатув воситалари орқали ёзиб олиш чораларини кўриш;
- Белгиланган тартибда суҳбатда иштирок этиши белгиланган ходимларга vacancy.argos.uz сайти орқали тегишли маълумотларни тақдим этиш ва хабардор қилиш вазифалари юклатилсин.




Download 115.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling