“тасдиқлайман” (отм ректори) “келишилди”


-мавзу. Ижтимоий суғуртанинг молиявий асослари


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/23
Sana18.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1587410
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
1.Пенсия иши НД-2019 1-курс учун

 
30-мавзу. Ижтимоий суғуртанинг молиявий асослари 
Ижтимоий суғуртага асосланган ижтимоий мақсадлардаги давлат 
мақсадли жамғармалари, уларнинг гуруҳланиши. Бюджетдан ташқари давлат 
мақсадли жамғармаларига ижтимоий суғурта бадалларини тўлашни тартибга 
солувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар. Ижтимоий суғурта 
бадалларини тўловчиларнинг асосий гуруҳлари. Ижтимоий суғурта тўловини 
тўлаш объекти. Солиққа тортиш базаси. Турли тўловчилар гуруҳлари бўйича 
суғурта тарифлари. Суғурта бадалларини тўлаш тартиблари. Ижтимоий 
тўловларни тўлашни ташкил этиш бўйича маъмурчилик. Ижтимоий суғурта 
тўловлари бўйича ҳисоб ва ҳисобот. 
 
31-мавзу. Ижтимоий ва касбий рисклар 
Ижтимоий рисклар тушунчаси. Ижтимоий рискларнинг ижтимоий-
иқтисодий табиати ва мазмуни. Ижтимоий рискларнинг гуруҳланиши. 


15 
Ижтимоий ва касбий рискларнинг миллий қонунчилик бўйича ҳамда Халқаро 
меҳнат ташкилоти таснифи бўйича гуруҳланиши. Ижтимоий ва касбий 
рискларнинг миқдор ва сифат жиҳатдан таҳлили. Ижтимоий ва касбий 
рискларни меҳнат иқтисодиёти, меҳнат тиббиёти ва ижтимоий суғурта 
нуқтаи назаридан баҳолаш усуллари. 
 
32-мавзу. Меҳнатга қобилиятсизликни суғурталаш 
Вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизликдан суғурталашнинг мазмуни ва 
аҳамияти. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа. Нафақани 
тайинлаш шартлари. Суғурта стажи тушунчаси, унинг нафақани тайинлаш 
учун аҳамияти. Нафақа миқдорини ҳисоблаш. Нафақани тўлаш тартиби. 
Нафақани маблағ билан таъминлаш манбалари. Иш берувчи ва давлатнинг 
вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақаларни тўлаш бўйича 
мажбуриятлари. 
 
33-мавзу. Ишлаб чиқаришда бахтсиз
ҳодисалардан суғурталаш 
Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалардан суғурталашнинг мазмуни ва 
тамойиллари. Ишловчи ходимларга меҳнатда майибланиш ёки касб 
касаллиги натижасида етказилган зарарни қоплаб беришнинг асосий 
қоидалари. Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш бўйича 
қонунчилик нормалари. Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалардан 
суғурталашда қўлланиладиган асосий тушунча ва иборалар. Суғурта 
ҳолатини аниқлаш. Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш 
бўйича суғурталовчилар. Касбий рисклар синфлари бўйича суғурта 
тарифлари шкаласи. Суғурталанувчи шахслар. Суғурта таъминоти. 
Вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси. Суғурта тўловлари: бир 
марталик тўловлар, ойма-ой тўланадиган тўловлар. Жабр кўрган шахснинг 
тиббий даволаниши ва реабилитацияси бўйича қўшимча харажатларни 
қоплаш тартиби. Суғурта қопламаларини олишга бўлган ҳуқуқни аниқлаш. 
Жабр кўрган ходимларни тиббий-ижтимоий экспертиза қилиш тартиби. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling